Корхонанинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилган. Буюртма бўлганда ишчилар вақтинча ишга чақирилди ва улар билан 1 йил муддатга фуқаролик тусдаги шартномалар тузилди. Лекин корхона бир ой ишлади.
Фуқаролик тусдаги шартномаларни 1 йил муддатга тузиш мумкинми?
Фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномаларнинг энг узоқ муддати белгиланмаган. Шунга кўра, бундай турдаги шартномаларни 1 йилга тузиш мумкин.
Бироқ, ходим билан иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ҳақиқатда тартибга соладиган фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар тузиш тақиқланади (МК 11-м. 3-қ.). Яъни, ташкилот фуқаро билан фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома тузса-ю, амалда бу меҳнат муносабатлари бўлса (ташкилотнинг ички меҳнат тартибига бўйсуниш, мазкур ишни шахсан бажариш ва ҳоказо), бу ҳолат ноқонуний ҳисобланади ва томонлар меҳнат муносабатларига киришган бўлади.