Norma.uz

Ёзга ҳам оз қолди

 

Яқинда ёз мавсуми бошланади. Дам олиш ва соғломлаштириш ҳақида ҳозирдан қайғуриш керак. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар санаторийларда даволанишга йўлланмаларни қаердан ва қандай қилиб олишлари ҳақида эслатиб ўтиш ортиқчалик қилмайди. 

 

Йўлланмалар олиш учун фақат ДХМ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинади. Белгиланган шаклдаги сўровномани тўлдиришнинг ўзи етарли бўлади. Ушбу хизмат кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Йўлланмалар қуйидагича тақдим этилади:

а) ҳар йили:

• қуйидаги шахсларга:

• уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;

• республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;

• Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахсларга, шунингдек ногирон бўлиб қолган шахсларга;

• ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга;

• ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга;

б) икки йилда бир маротаба:

• уруш ветеранларига тенглаштирилган шахсларга;

• ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);

• I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;

в) уч йилда бир маротаба:

• ёшга доир пенсия олувчиларга.

 

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради. 

Прочитано: 37 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика