Norma.uz

Бола туғилганида бир марталик нафақа кимларга тўланади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 4.03.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 110-сон қарори қабул қилинди. 

 

2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:

• биринчи фарзанди учун – барча аёлларга;

• иккинчи фарзанди учун – фарзанд туғилган пайтда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

Қолган барча ҳолатларда нафақа тўланмайди.

Нафақа олиш учун аризани давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали бериш мумкин.

Ўзгартириш ВМнинг 20.10.2023 йилдаги 550-сон қарорига 4-илова – «Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти»га киритилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 05.03.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.

Прочитано: 72 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика