Norma.uz

Нималар ҳисобга олинади

 

Украинада яшаб, 1987 йилдан меҳнат фаолиятимни бошлаганман. 1997 йилда турмуш ўртоғим билан унинг иш жойи бўйича Тошкентга кўчиб келдик.

Шу вақтдан бошлаб Ўзбекистонда ишлашни давом эттирдим. Украина фуқаросиман ва ЎзРда яшаш гувоҳномам бор. Жорий йилда пенсияни расмийлаштирмоқчиман (54 ёшга тўламан). Пенсияни ҳисоблашда Украинадаги стажим ҳам ҳисобга олинадими? 

 

– Украинадаги 1992 йилда қадар бўлган иш стажи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар фуқароларининг пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги битимга (Москва, 13.03.1992 й.) мувофиқ тўлиқ ҳисобга олинади. Битимнинг 2-бандида шундай дейилади:

«Пенсияга бўлган ҳуқуқни, шу жумладан имтиёзли асосларда пенсияга ва кўп йиллик хизматлари учун ҳуқуқларни белгилашда Битим иштирокчилари бўлган давлатларнинг фуқароларига исталган давлат ҳудудида, шунингдек ушбу Битим кучга киргунига қадар бўлган вақтда собиқ иттифоқ ҳудудида орттирилган меҳнат стажи ҳисобга олинади».

1992 йилдан кейинги Украинадаги иш стажи эса Низомнинг (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚ билан тасдиқланган) 47-бандига асосан ҳисобга олинади, ушбу бандга мувофиқ хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет элдаги иш стажига, Ўзбекистон Республикасидаги ишга тўғри келадиган стажнинг учдан биридан ортиқ бўлмаган доирада киритилади.

Пенсияни ҳисоблаш учун иш ҳақи пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

 

МИСОЛ. Чет эл фуқаросининг умумий иш стажи 40 йилни ташкил этади, шундан 21 йили Ўзбекистон Республикаси ҳудудига, 19 йили эса хорижий давлат ҳудудига тўғри келади. Ушбу ҳолатда чет эл фуқаросининг хорижий давлатдаги иш стажи пенсияни ҳисоблаш учун 7 йил (21 йил / 3) доирасида қабул қилинади ва умумий иш стажи 28 йилни (21 + 7) ташкил этади.

Прочитано: 80 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика