Norma.uz

Устамалар ва қўшимча тўловлар ҳақида

 

Кимлар пенсияга қандай устамалар олиши мумкинлиги ҳақида «Норма» эксперти Зафаржон Хўжаев тушунтириш берди. 

 

– Фуқароларнинг анча кенг доирадаги тоифаси пенсияларга устама ҳақлар олиш ҳуқуқига эгалар, устама пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг (ПҲБМ) 150 фоизидан 50 фоизигача белгиланади (Қонун 28-м.). Улар жумласига қуйидагилар киради:

а) I гуруҳ уруш ногиронларига – ПҲБМнинг 150%и;

б) II гуруҳ уруш ногиронларига – 125%и;

в) кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга – 100%и;

г) I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга – 75%и;

д) II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга – 75%и;

е) уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга – 50%и;

ж) 1941–1945-йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаган ва ҳарбий мажбуриятни бажарган шахсларга – 30%и;

з) вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) – 30%и;

и) Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга – хизматларига қараб 100%дан 150%гача;

к) имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга (28.10.1995 йилдаги 415-сон ВМҚга 1-илова, ёшидан қатъи назар, Қонуннинг 10-м. «г» кичик бандига мувофиқ) – 75%и;

л) театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларига эгаллаган лавозимини ҳисобга олган ҳолда (эркаклар камида 25 йил ва аёллар 20 йил ишлаган бўлишлари керак) (28.10.1995 йилдаги 415-сон ВМҚга 2-илова) – ПҲБМнинг 50%и (592-сон ВМҚ 101-б.).

Устамалар тайинланадиган пенсиялар туридан қатъи назар, тайинланади. Агар пенсионер бир неча устама ҳақни бир вақтда олиш ҳуқуқига эга бўлса, у ҳолда устама ҳақлар қуйидаги ҳолларда бир вақтнинг ўзида тайинланади:

• «а» ёки «б»-бандларда назарда тутилган устама ҳақни олувчи шахсга «з»–«л» кичик бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланиши мумкин.

• пенсионернинг танлови бўйича ушбу Низомнинг 101-банди «в», «г» ёки «д» бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир вақтда ушбу Низомнинг 101-банди «е»–«л» кичик бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланади (592-сон ВМҚ 102-б.).

Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари учун «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонига сазовор бўлганлар ёки олий нишон – «Олтин Юлдуз» медалини олганлар пенсия устама олиш ҳуқуқига эга бўладилар (592-сон ВМҚ 103-м.).

Юқорида санаб ўтилган устамалардан ташқари, пенсионерларга фахрий унвон учун қўшимча тўловлар ҳисобланади (17.12.2007 йилдаги ПФ-3942-сон Фармонга илова), 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсияларига эса ҳар ойда ПҲБМнинг 100%и миқдорида қўшимча тўлов ҳисобланади.

Илгари амал қилган қонун ҳужжатларига асосан берилган фахрий унвонларга эга шахсларга тўловлар амалдаги қонунчиликда назарда тутилган миқдорларда амалга оширилади.

Прочитано: 50 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика