Norma.uz

Ким? Қаерда? Қанча?

 

Ташкилот тугатилган ҳолатда аёлга болани 2 ёшгача парваришлаш нафақасини тўлашлари лозимми?

 

– Ҳа, аёл ташкилот тугатилган тақдирда ҳам 2 ёшгача болани парваришлаш нафақасини олиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 409-моддасига мувофиқ уч ёшгача боласи бор аёл ёхуд 3 ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий) билан меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганда уларда болани парваришлаш нафақасини олиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Бу дегани, ҳатто аёл ишлайдиган ташкилот тугатилган ҳолатда ҳам болани парваришлаш нафақасини олиш ҳуқуқи бекор қилинмайди.

 

* * *

Ногирон боласи бўлган аёллар неча ёшдан пенсияга чиқишлари мумкин?

 

– Агар сиз болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандингизни 8 ёшгача тарбиялаган аёл бўлсангиз ва иш стажингиз камида 20 йил бўлган тақдирда, охирги иш жойидан қатъи назар умумий белгиланган ёшни (Қонун 7-м.) 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўласиз (Қонун 12-м. «з» б.).

Бунда таъкидлаш жоизки, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга қараб турган шахсга ёки ногиронлиги бўлган болани 18 ёшгача тарбия қилган ногиронлиги бўлган боланинг онасига пенсия тайинлашда ушбу даврлар Қонуннинг 8-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда – яъни камида 7 йиллик иш стажи мавжуд бўлганда 20 йиллик иш стажига қўшиб ҳисобланади (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚ 30-б.).

 

* * *

Боқувчисини йўқотганда 2 нафар бола учун нафақа қандай бўлади?

 

– Боқувчисини йўқотганлик муносабати билан нафақа назарда тутилаётган бўлса, боқувчининг стажи мавжуд бўлмаган тақдирда, боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 621 000 сўмни ташкил этади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 212 000 сўмдан қўшилади (17.11.2023 йилдаги ПФ-196-сон, Диққат! Президентнинг 30.04.2024 йилдаги ПФ-69-сон Фармони билан 1 майдан нафақа миқдори 648 000 сўмни ташкил этади). 

Прочитано: 35 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика