Маҳаллий етказиб берувчидан асосий воситаларни сотиб олишда ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак
Ҳақ эвазига сотиб олинган ва АВ этиб тан олинган мол-мулкни ҳисобда бошланғич қиймати бўйича акс эттиринг (5-сон БҲМС 10-б.).
Етказиб берувчи тақдим этган ҚҚСни тўлиқ ҳажмда ҳисобга олинг (СК 266-м. 6-қ.).
Ҳисобга олиш учун мажбурий шартлар (СК 266-м. 1-қ.):
● АВ ҚҚС, шу жумладан ноль ставка бўйича ҚҚС солинадиган фаолиятда фойдаланилиши керак;
● агар давлат мулкини сотиб олган бўлсангиз, сиз солиқ агенти сифатида мустақил равишда солиқни ҳисоблашингиз ва бюджетга тўлашингиз лозим;
● олинган АВга солиқ суммаси ажратилган ҳисобварақ-фактура ёки НКТ чеки мавжуд бўлиши керак. Етказиб берувчи ҚҚС тўловчиси бўлиши лозим;
НКТ чекидаги «кирувчи» солиқ солиқ ҳисоботида ҳисобга олиниши лозим бўлган солиқ сифатида акс эттирилиши учун чекни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтказиш керак.
● етказиб берувчи ҳамда сотиб олувчида – амалдаги ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси бўлиши лозим.
Агар қуйидагиларни сотиб олсангиз, «кирувчи» ҚҚСни худди шундай тартибда ва шартларда ҳисобга олинг:
● ўрнатиладиган асбоб-ускуналар;
● номоддий активлар;
● кўчмас мулк объектлари, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектлар;
● кейинчалик ўз АВ сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётларда (0800) ҳисобга олинадиган активларни яратиш учун товарлар ва хизматлар.
МИСОЛ. Сотиб олинган асосий восита бўйича ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона 20 январь куни етказиб берувчидан ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 112 000 минг сўмга ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олди. Ускунани ўзга автотранспорт корхонаси етказиб берди, етказиб бериш қиймати – ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 2 240 минг сўм. Ускунани монтаж қилиш ва созлаш ишларини ҳам ўзга ташкилот бажарди.
Ускунани 25 январь куни монтаж қилиш учун топширдик. Монтаж қилиш ва созлаш ишларини 5 февраль куни якунлашди.
Монтаж қилиш ва созлаш қиймати – ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 22 400 минг сўм. Ускуна 10 февраль куни фойдаланишга киритилди.
Корхона олинган ҳисобварақ-фактураларга мувофиқ ускуна, етказиб бериш, монтаж қилиш ва созлаш қиймати бўйича «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли:
● январь ойида (ускуна февраль ойида фойдаланишга киритилганига қарамай) – 12 240 минг сўм ((112 000 + 2 240) / 112 х 12);
● февраль ойида – 2 400 минг сўм (22 400 / 112 х 12).
Бухгалтерия ҳисобида ускунанинг сотиб олиниши бундай тарзда акс эттирилди:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Январь ойида
|
|||
Етказиб берувчидан ускуна келиб тушди (112 000 / 1,12) |
100 000
|
0820
|
6010
|
Ускуна бўйича «кирувчи» ҚҚС ҳисобга қабул қилинди (112 000 / 112 х 12)
|
12 000
|
4410
|
6010
|
Ускунани етказиб бериш бўйича хизматлар акс эттирилди (2 240 / 1,12) |
2 000
|
0820
|
6010
|
Етказиб бериш хизматлари бўйича «кирувчи» ҚҚС ҳисобга қабул қилинди (2 240 / 112 х 12) |
240
|
4410
|
6010
|
«Кирувчи» ҚҚС ҳисобга олинди (12 000 + 240) |
12 240
|
6410
|
4410
|
Февраль ойида
|
|||
Ускунани монтаж қилиш ва созлаш бўйича хизматлар акс эттирилди (22 400 / 1,12) |
20 000
|
0820
|
6010
|
Монтаж қилиш ва созлаш хизматлари бўйича «кирувчи» ҚҚС ҳисобга қабул қилинди (22 400 / 112 х 12) |
2 400
|
4410
|
6010
|
«Кирувчи» ҚҚС ҳисобга олинди
|
2 400
|
6410
|
4410
|
Ускуна фойдаланишга киритилди (100 000 + 2 000 + 20 000) |
122 000
|
0130
|
0820
|
ВАЗИЯТ. Ташкилот ҚҚСдан озод қилинган фаолият учун асосий воситаларни сотиб олади
ҚҚС тўловчиси бўлган хусусий болалар боғчаси ўз фаолияти учун асосий воситалар – мебеллар, ошхона асбоб-ускуналарини сотиб олади.
Хусусий болалар боғчаси асосий воситалар етказиб берувчиларига тўланган ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми?
Йўқ, мумкин эмас.
Мактабгача таълим ташкилотларида болаларга қараш бўйича хизматлар ҚҚСдан озод қилинган (СК 243-м. 1-қ. 1-б.). Ушбу хизматларни кўрсатиш учун АВни сотиб олишда тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди (СК 267-м. 1-қ. 1-б.). Ҳисобга олинмайдиган солиқ суммаси сотиб олинган асосий воситаларнинг қийматида ҳисобга олинади (СК 267-м. 3-қ.).
ВАЗИЯТ. Ташкилот маъмурий мақсадлар учун асосий воситаларни сотиб олади
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ҚҚС солинадиган товарлар ишлаб чиқаради. Жорий ойда маъмурият учун офисга мебеллар ва маиший техника сотиб олинди.
Корхона офис учун сотиб олинган асосий воситалар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми, ахир корхона маъмурияти товарлар ва хизматларни ишлаб чиқармайди ва реализация қилмайдику?
Ҳа, мумкин.
Агар сотиб олинган товарлардан, шу жумладан АВдан солиқ тўловчи реализация қилиш бўйича айланмаларига солиқ солиниши, шу жумладан ноль ставка бўйича солиқ солиниши лозим бўлган товарларни (хизматлар кўрсатиш) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш билан боғлиқ фаолият учун фойдаланса, бундай товарлар бўйича «кирувчи» ҚҚС ҳисобга олишнинг қолган шартларига риоя қилинган тақдирда – ҳисобга олиниши лозим (СК 266-м. 1-қ.).
Маъмуриятнинг фаолияти корхонанинг фаолияти – ҚҚС солинадиган товарларни ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ. Бинобарин, корхона офисида фойдаланиш учун сотиб олинган АВ бўйича «кирувчи» солиқ ҳисобга олишнинг барча шартларига риоя қилинган тақдирда – ҳисобга олиниши лозим.
Енгил автомобиллар ва бошқа моторли воситалар бўйича ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак
Агар сиз енгил автомобилни, мотоциклни, вертолётни, моторли қайиқни, самолётни ёки моторли воситаларнинг бошқа турини сотиб олган бўлсангиз ва сотиб олиш корхонангиз фаолияти билан боғлиқ бўлмаса, «кирувчи» ҚҚС ҳисобга олинмайди (СК 267-м. 2-қ. 1-б.). Ушбу қоида мазкур моторли воситалар учун сотиб олинган ёқилғига ҳам татбиқ этилади. Етказиб берувчига тўланган ҚҚСни ушбу ҳолларда товарнинг қийматига киритинг.
Ушбу товарлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш механизмини қўллаш учун моторли воситадан хизмат мақсадларида фойдаланиш лозим. Масалан, директор, бухгалтерия ва бошқа бўлимлар ходимларининг хизмат мақсадлари учун автомобиль, яъни тадбиркорлик фаолияти доирасидаги ишлар учун. Бунда Солиқ кодекси ҚҚСни ҳисобга олиш учун сотиб олинган транспорт бевосита корхонанинг муайян фаолият турига жалб қилинишини талаб қилмайди, масалан, транспорт хизматлари кўрсатишда.
МИСОЛ. Корхонанинг асосий фаолиятида фойдаланиладиган автомобиллар бўйича ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак
Реклама фирмаси қуйидагилар учун иккита автомобиль сотиб олди:
● раҳбарнинг хизмат масалалари бўйича кундалик сафарлари учун;
● бухгалтерия, таъминот, сотиш, шартнома ва бошқа бўлимлар ходимларининг хизмат ишлари учун.
Мазкур ҳолларда автомобилларни сотиб олишда тўланган ҚҚС ҳисобга олиниши лозим, сабаби улардан тадбиркорлик фаолияти доирасида фойдаланилмоқда.
Агар сиз сотиб олинган транспортдан корхона фаолияти билан боғлиқ сафарлар учун фойдалансангиз, буни ҳужжатлар билан тасдиқланг. Бошланғич ҳужжатларда автомобилдан, мисол учун, шахсий ишлар учун эмас, балки корхонанинг мақсадларига эришиш учун фойдаланилаётганлигини исботловчи корхона фаолияти ҳолатларини акс эттиринг.
Агар сиз сотиб олинган транспортдан корхона фаолияти билан боғлиқ сафарлар учун фойдалансангиз, буни ҳужжатлар билан тасдиқланг. Бошланғич ҳужжатларда автомобилдан, мисол учун, шахсий ишлар учун эмас, балки корхонанинг мақсадларига эришиш учун фойдаланилаётганлигини исботловчи корхона фаолияти ҳолатларини акс эттиринг.
Бундан ташқари, ҚҚСни ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобга олишнинг умумий шартларига риоя қилиниши зарур (СК 266-м. 1-қ.):
● корхонанинг тадбиркорлик фаолиятига ҚҚС, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича солинади;
● сотиб олинган транспорт ва ёқилғига ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ЭҲФ (НКТ чеклари) мавжуд;
● транспорт ва ёқилғини етказиб берувчилар ҚҚС тўловчилар сифатида рўйхатдан ўтказилган ва амал қилувчи ҚҚС гувоҳномасига эга (Низом 4-б., 22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илова).
Солиқчилар корхона фаолиятини ҚҚСни ҳисобга олишнинг қонунийлиги борасида ўрганган ҳолда, сотиб олинган транспортдан фойдаланиш билан боғлиқ барча бошланғич ҳужжатларни таҳлил қиладилар. Масалан, енгил автомобиллар бўйича – транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисларини. Полисларда автомобилни бошқаришга рухсат берилган шахслар тўғрисида маълумот келтирилади. Агар ушбу шахслар орасида корхона раҳбарининг оила аъзолари, таъсисчилар ва уларнинг оила аъзолари мавжудлиги маълум бўлса, ушбу автомобиллар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш шубҳасиз ноқонуний деб эътироф этилади. Автомобилдан корхонанинг фаолиятида фойдаланилишидан далолат берувчи ҳужжатлар:
● асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси (АВ-1-сон шакл) ва асосий воситаларни ҳисобга олиш инвентарь карточкаси (АВ-6-сон шакл). Улар автомобиль корхона томонидан балансга қабул қилинганлигини тасдиқлайди;
● ҳайдовчини моддий жавобгар шахс этиб тайинлаш тўғрисида буйруқ. Ҳайдовчи автомобилнинг сақланиши учун масъул бўлади, автомобиль ва ҳайдовчи корхонанинг муайян бўлимига бириктирилади;
● корхона томонидан ҳайдовчига автомобилни бошқариш ҳуқуқи учун берилган ишончнома;
● жўнатиладиган ва белгиланган жойларни, қайтиш вақти, босилган километраж, ёқилғи харажатини тасдиқловчи автомобилнинг йўл варақалари;
● автомобилнинг йўналишини тасдиқловчи йўналиш варақаси;
● ҳайдовчи корхонада ҳисобда туришини тасдиқловчи ҳайдовчини ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ;
● ҳайдовчи билан тузилган тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома;
● ҳайдовчининг корпоратив карта орқали бензин сотиб олишга НКТ чеклари илова қилинган бўнак ҳисоботи;
● бензиннинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотни тасдиқловчи моддий ҳисобот ёки моддий бойликларнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот.
Солиқчилар ИИВнинг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари маълумотлар базасидан йўл-транспорт ҳодисалари ёки ЙҲҚни бузганлик учун жарималар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилишлари мумкин. Агар автомобиль корхонада ишламайдиган ёки юзаки расмийлаштирилган учинчи шахслар томонидан бошқарилганлиги ҳолатлари аниқланса, бунга ҳам ҳисобга олишни ноқонуний қўллаш оқибатида ҚҚСни тўлиқ тўламаганлик сифатида қаралади.
ҚҚСни ҳисобга олиш ноқонуний деб эътироф этилган тақдирда корхона ноқонуний ҳисобга олинган ҚҚСнинг 20%и миқдорида жарима тўлашига (СК 224-м.), ҳисобга олиш суммасига камайиш томонга тузатиш киритишига ва пеня тўлашига тўғри келади (СК 212-м. 5-қ.).
Импорт бўйича асосий воситани сотиб олишда ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак
Импорт бўйича сотиб олинадиган АВни ҳисобда сотиб олишни тақдиқловчи товарга илова қилинадиган ҳужжатларда (ҳисобварақ-фактурада, инвойсда, БЮДда) кўрсатилган қиймат бўйича акс эттиринг. Ушбу қийматни уларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги, яъни корхона мол-мулк мулкдорига айланган санадаги Марказий банк курси бўйича қайта ҳисобланг.
АВнинг бошланғич қийматига сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни киритинг (5-сон БҲМС 13-б.).
Улар ҳисобга қабул қилинадиган импорт қилинган АВнинг харид қийматини қуйидаги формула бўйича аниқланг:
ХҚ = КҚ + БТ + БХ,
бунда:
КҚ – бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган санадаги МБ курсидан келиб чиққан ҳолда аниқланган контракт қиймати;
БТ – божхона тўловлари (ҚҚС бундан мустасно, агар корхона уни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлса);
БХ – импорт қилинган АВни сотиб олиш билан боғлиқ бошқа харажатлар.
Товарларни импорт қилишда ҚҚС божхона тўловлари таркибида тўланади (БК 289-м., СК 237-м. 1-қ. 6-б.). Истисно – олиб киришда солиқ солишдан озод қилинган имтиёз берилган товарлар (СК 246-м.).
Импорт қилинган товарлар бўйича ҚҚС қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқарилади:
ҚҚС = (Бқ + Бб + АкцС) х 12%,
бунда:
Бқ – импорт қилинаётган товарнинг божхона қиймати;
Бб – божхона божи;
АкцС – акциз солиғи суммаси (агар акциз тўланадиган товар олиб кирилса);
12% – ҚҚС ставкаси.
«Импорт» ҚҚСни ҳисобга олиш шартлари:
● олиб кириладиган АВ ҚҚС, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича солинадиган фаолиятда фойдаланилиши керак;
● «импорт» ҚҚС бюджетга тўланган бўлиши лозим;
● импорт қилувчи ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган ва амал қилувчи ҚҚС гувоҳномасига эга бўлиши керак.
МИСОЛ. ҚҚСдан озод қилинган фаолият учун олиб кирилган ускуна бўйича «импорт» ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ногиронлиги бўлган шахслар учун инвентарлар ишлаб чиқаради. Инвентарни реализация қилиш ҚҚСдан озод қилинган (СК 243-м. 1-қ. 4-б.). Ишлаб чиқариш учун ускунани импорт қилдик. Импорт қилишда ҚҚС тўланган, сабаби ускуна олиб киришда солиқ солишдан озод этиладиган ускуналарнинг махсус рўйхатига кирмайди.
Ускуна реализация қилиш бўйича айланмаси солиқ солишдан озод этилган товарларни ишлаб чиқариш учун импорт қилиниши боис у бўйича «импорт» ҚҚС ҳисобга олинмайди. Тўланган солиқ божхона божи ва йиғими каби ускунанинг бошланғич қийматига киритилади (5-сон БҲМС 11-б.).
Импорт учун ҚҚС божхона декларацияси қабул қилингунига қадар ёки қабул қилиниши билан бир вақтда божхона органига тўланади. Божхона кодексининг 327-моддасида назарда тутилган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно.
Агар сизга «импорт» ҚҚСни тўлаш муддатини узайтиришган бўлса, солиқни унинг тўланишига қараб – ҳақиқатда тўланган сумма миқдорида ҳисобга олинг (Низом 15-б., 10.02.2020 йилдаги 76-сон ВМҚга илова).
МИСОЛ. «Импорт» ҚҚС бўлиб-бўлиб тўланганда уни қандай ҳисобга олиш керак
Июнь ойида корхона ускунани импорт қилди. Товарни божхонада расмийлаштириш чоғида ҳисоблаб чиқарилган ҚҚС 200 000 минг сўмни ташкил этди. Солиқни тўлаш учун корхона бўлиб-бўлиб тўлаш имконига эга бўлди.
Июнь ойида 120 000 минг сўм миқдорида ҚҚСнинг бир қисми тўланди. Бинобарин, июнь ойида фақат ушбу 120 000 минг сўмни ҳисобга олиш мумкин. Солиқнинг қолган қисми худди шундай – ҳақиқатда тўланганда ҳисобга олинади.
ВАЗИЯТ. Корхона айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган ҳолда импорт учун ҚҚС тўлади
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона ускунани етказиб беришга доир шартнома тузилганидан сўнг автоматик тарзда ҚҚС тўловчисига айланди. Ушбу ускуна бўйича божхона тўловларини, шу жумладан ҚҚСни тўлаш пайтида ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси ҳали олинмаган.
Корхона ускунани импорт қилишда тўланган ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми?
– Ҳа, мумкин, агар корхона айланмадан олинадиган солиқни фоизли солиқ ставкаси бўйича тўлаган бўлса (қатъий белгиланган суммада эмас).
ҚҚСни тўлашга ўтишда солиқ тўловчи ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйиш санасида балансида мавжуд бўлган ТМЗ қолдиқларининг ва узоқ муддатли активларнинг баланс қийматида ҳисобга олинган «кирувчи» ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга (СК 266-м. 8-қ.). Бунда СКнинг 266-моддаси 1-қисмида белгиланган ҳисобга олишнинг барча шартларига риоя этилиши керак. Бироқ, агар сиз қатъий белгиланган солиқ ставкасида айланмадан олинадиган солиқни тўлаган бўлсангиз, сиз рўйхатдан ўтказиш ҳисобига қўйиш санасида ТМЗ қолдиқлари ва узоқ муддатли активлар бўйича ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлмайсиз (СК 470-1-м. 9-қ.).
Узоқ муддатли активлар бўйича ҳисобга олинадиган солиқ суммаси рўйхатдан ўтказиш ҳисобига қўйилган санадаги қайта баҳоланиши ҳисобга олинмаган, солиқнинг тегишли суммасини ўз ичига олган баланс (қолдиқ) қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (СК 266-м. 8–9-қ.).
Асосий воситалар устав капиталига ҳисса сифатида олинганда ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак
Корхона устав капиталига ҳисса ҳисобидан олинган АВнинг бошланғич қиймати деб корхона таъсисчилари (иштирокчилари) томонидан келишилган уларнинг пулдаги баҳоси тан олинади (5-сон БҲМС 14-б.). Киритилаётган мол-мулкнинг баҳоси олувчи корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига ҳам боғлиқ.
Агар сиз АВни ҚҚС тўловчисидан устав капиталига ҳисса сифатида олсангиз, топширишда таъсисчи сизга ҚҚС билан ҳисобварақ-фактура тақдим этади.
АВ устав капиталига ҳисса сифатида келиб тушганда ҳисобга олиш тартиби худди уларни сотиб олишда каби тартибда (СК 266-м. 7-қ.). АВни топширишда иштирокчи томонидан ҳисобланган ҚҚС ҳисобга олишнинг барча шартларига риоя қилинган тақдирда – ҳиссани олувчида тўлиқ ҳисобга олинади (СК 266-м. 1-қ.).
МИСОЛ. Асосий восита устав капиталига ҳисса сифатида олинганда ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ҚҚС тўловчиси бўлган таъсисчидан ишлаб чиқариш дастгоҳини устав капиталига ҳисса сифатида олди.
Дастгоҳнинг таъсисчилар томонидан келишилган қиймати – 44 800 минг сўм.
Дастгоҳ АВ мезонларига жавоб беради.
ҚҚС тўловчиси бўлган таъсисчи ҳисобварақ-фактура тақдим этиб, унда дастгоҳнинг таъсисчилар томонидан келишилган қийматини – 44 800 минг сўмни, шу жумладан ҚҚСни – 4 800 минг сўмни (44 800 / 112 х 12) кўрсатди.
Дастгоҳни етказиб бериш, монтаж қилиш ва созлаш қиймати ҚҚСсиз – 5 600 минг сўм.
Дастгоҳнинг бошланғич қийматига унинг ҚҚС чегирилган қиймати, шунингдек етказиб бериш, монтаж қилиш ва созлаш харажатлари киритилади:
44 800 – 4 800 + 5 600 = 45 600 минг сўм.
Ҳисобга олишнинг барча шартларига риоя этилган тақдирда ҚҚС суммаси ҳисобга олиниши лозим.
Бухгалтерия ҳисобида дастгоҳнинг устав капиталига ҳисса сифатида олиниши қуйидаги тарзда акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Дастгоҳ келиб тушди
|
40 000
|
0820
|
4610
|
ҚҚС акс эттирилди
|
4 800
|
4410
|
4610
|
Етказиб бериш, монтаж қилиш ва созлаш харажатлари акс эттирилди
|
5 600
|
0820
|
6010
|
Дастгоҳ фойдаланишга киритилди
|
45 600
|
0130
|
0820
|
ҚҚС ҳисобга олинди
|
4 800
|
6410
|
4410
|
ВАЗИЯТ. ҚҚС тўловчиси бўлган корхона таъсисчи-жисмоний шахсдан устав капиталига ҳисса сифатида асосий воситани олади
Жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор эмас) – ҚҚС тўловчиси бўлган корхонанинг (МЧЖ) таъсисчиларидан бири. Таъсисчи устав капиталига ўз ҳиссаси сифатида ўз ҳисобидан қурилган нотурар жой бинони киритади. Бинони қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича топширишда таъсисчи-жисмоний шахс у қурилиш материалларини сотиб олган ҳисобварақ-фактура ва НКТ чекларини ҚҚС суммаларини ажратган ҳолда тақдим этди.
Корхона таъсисчи-жисмоний шахс томонидан бино қурилиши учун сотиб олинган қурилиш материалларини сотиб олишда тўланган ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми?
Йўқ, олиши мумкин эмас.
Ҳисобварақ-фактуралар ва НКТ чеклари корхона манзилига эмас, балки жисмоний шахс манзилига расмийлаштирилган. Таъсисчи томонидан қурилган нотурар жой бино корхонага ҚҚС ҳисобланмаган ҳолда ҳисобварақ-фактура бўйича эмас, балки қабул қилиш-топшириш далолатномаси (АВ-1-сон шакл) бўйича топширилган. Якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахс ҚҚС тўловчиси бўлиши мумкин эмас (СК 237-м.).
Қурилиш материалларини сотиб олган ва ҚҚС тўлаган жисмоний шахс-таъсисчи солиқни қурилиш қийматида ҳисобга олади. Корхона уни балансга қабул қиладиган бинонинг қиймати корхонанинг барча таъсисчилари (иштирокчилари) ўртасидаги келишувга кўра аниқланади. Масалан, таъсисчи қурилишга 500 млн сўм харажат қилди. Ушбу суммада у томонидан ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда сотиб олинган қурилиш материаллари ҳам ҳисобга олинган. Таъсисчилар келишувга кўра бинони 650 млн сўм деб баҳолашди, бу унинг бозор нархига мувофиқ келади. Корхона бинони балансда айнан ушбу нарх бўйича ҳисобга олади.
Таъсисчилар таркибидан чиқиб кетишда келиб тушган асосий воситалар бўйича ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак
Агар корхонангиз – МЧЖнинг (жамиятнинг) таъсисчиси бўлса, сиз жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар исталган вақтда унинг таркибидан чиқишга ҳақлисиз (6.12.2001 йилдаги ЎРҚ-310-II-сон 8-м.).
Жамият:
● корхонага улушининг ҳақиқий қийматини тўлаши
ёки
● унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт (06.12.2001 йилдаги ЎРҚ-310-II-сон 22-м. 5-қ.).
Улушнинг ҳақиқий қиймати жамиятдан чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича аниқланади.
Таъсисчилар таркибидан чиқиб кетишда олинган АВнинг бошланғич қийматини қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳисобварақ-фактура бўйича аниқланг. Бунда уларни олиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олинг (5-сон БҲМС 14-1-б.).
Топширувчи тараф томонидан ҳисобланган ҚҚСни ҳисобга олишнинг барча шартларига риоя этилган тақдирда ҳисобга олинг (СК 266-м. 1-қ.).
МИСОЛ. Таъсисчилар таркибидан чиқиб кетишда олинган асосий воситалар бўйича ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона МЧЖ таъсисчилари таркибидан чиқиб кетишда қиймати 22 400 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 2 400 минг сўм бўлган автомобилни олди.
Автомобиль 20 000 минг сўм қиймати бўйича кирим қилинади, ҚҚС суммаси эса ҳисобга олишнинг барча шартларига мувофиқ келган тақдирда ҳисобга олинади.
Бухгалтерия ҳисобида таъсисчилар таркибидан чиқишда автомобилнинг олиниши қуйидаги тарзда акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Устав капиталига ҳисса автомобиль билан қайтарилди
|
20 000
|
0820
|
0600
|
ҚҚС суммаси акс эттирилди
|
2 400
|
4410
|
0600
|
Автомобиль фойдаланишга киритилди
|
20 000
|
0160
|
0820
|
ҚҚС ҳисобга олинди
|
2 400
|
6410
|
4410
|
Асосий воситаларни барпо этишда (қуришда) ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак
Корхонанинг ўзида тайёрланган АВнинг бошланғич қиймати деб уларни тиклаш (қуриш, қуриб битказиш) бўйича ҳақиқий харажатлар суммаси тан олинади (5-сон БҲМС 12-б.).
Ўз эҳтиёжлари учун ўз кучи билан бажарилган қурилиш-монтаж ишларига ҚҚС солинмайди (СК 239-м. 4-қ. 4-б.). Қурилиш учун сотиб олинган материаллар бўйича ҚҚС суммаларини ҳисобга олишнинг барча шартларига риоя этилган тақдирда ҳисобга олинг (СК 266-м. 1-қ.).
Кўчмас мулкни пудрат усули билан қуришда сиз пудратчи томонидан тақдим этилган ҚҚСнинг барча суммасини ҳам ҳисобга олишнинг барча шартларига риоя этилган тақдирда ҳисобга олиш ҳуқуқига эгасиз (СК 266-м. 1-қ.).
МИСОЛ. Ўз эҳтиёжлари учун бинони қуришда ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқариш биносини қурмоқда.
Ишларнинг бир қисми ўз кучи билан, бошқа қисми – пудратчи қурилиш ташкилоти томонидан бажарилди.
Ўз кучи билан бажарилган қурилиш-монтаж ишларига доир ҳақиқий харажатлар 356 000 минг сўмни, шу жумладан қурилиш материалларига – 200 000 минг сўмни ташкил этди.
Материаллар етказиб берувчиларига тўланган ҚҚС 24 000 минг сўмни (200 000 х 12%) ташкил этди.
Пудратчи ташкилот 672 000 минг сўм миқдорида, шу жумладан ҚҚС – 72 000 минг сўм, қурилиш-монтаж ишларига маълумотнома-ҳисобварақ-фактура тақдим этди.
Қурилиш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар ҚҚСсиз 47 000 минг сўмни ташкил этди.
Қурилиш шу жумладан банк кредити ҳисобидан молиялаштирилди, қурилиш даврида у бўйича фоизлар 156 000 минг сўм миқдорида ҳисобланди.
Бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ишлаб чиқариш биносининг бошланғич қиймати қуйидагини ташкил этади:
356 000 + 672 000 – 72 000 + 47 000 + 156 000 = 1 159 000 минг сўм. Ҳисобга олишнинг барча шартларига риоя этилган тақдирда 96 000 минг сўм (24 000 + 72 000) миқдоридаги ҚҚС ҳисобга олинади.
Бухгалтерияда ўз эҳтиёжлари учун бинони қуриш бундай тарзда акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Ўз кучи билан бажарилган қурилиш ишларига доир харажатлар акс эттирилди
|
356 000
|
0810
|
1000 6010 6520 6710 6990 ва бошқалар |
Қурилиш материаллари етказиб берувчиларига тўланган ҚҚС акс эттирилди
|
24 000
|
4410
|
6010
|
Етказиб берувчиларга тўланган ҚҚС ҳисобга олинди
|
24 000
|
6410
|
4410
|
Пудратчи ташкилот хизматлари акс эттирилди
|
600 000
|
0810
|
6010
|
Пудратчи ташкилот хизматларидан ҚҚС акс эттирилди
|
72 000
|
4410
|
6010
|
Пудратчи ташкилот хизматларидан ҚҚС ҳисобга олинди
|
72 000
|
6410
|
4410
|
Қурилишга доир бошқа харажатлар акс эттирилди
|
47 000
|
0810
|
6010 6990 |
Қурилиш даврида ҳисобланган кредит бўйича фоизлар акс эттирилди
|
156 000
|
0810
|
6920
|
Объект фойдаланишга киритилди
|
1 159 000
|
0120
|
0810
|
Асосий воситалар текин олинганда ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак
Текин олинган АВнинг бошланғич қиймати деб олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда ҳисобга қабул қилинган санадаги уларнинг жорий қиймати тан олинади (5-сон БҲМС 15-б.).
Жорий қиймат – бу АВнинг ҳисобга қабул қилинган санадаги амалдаги бозор нархлари бўйича қиймати (5-сон БҲМС 3-б.). Ҳисобварақ-фактура ва қабул қилиш-топшириш далолатномасида кўрсатилган қийматни шундай қиймат сифатида тан олиш мумкин (СК 299-м. 3-қ.). Текин олинган АВ бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди, бундан олувчи улар бўйича солиқ тўлаган ҳоллар мустасно (СК 267-м. 1-қ. 6-б.).
МИСОЛ. Текин олинган асосий воситалар бўйича ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона бошқа корхонадан ҳадя шартномаси ва ҳисобварақ-фактура бўйича ҚҚСсиз қиймати 112 000 минг сўм бўлган ускунани олди.
Ҳисобварақ-фактурадаги ускунанинг қиймати ҳадя қилиш санасидаги амалдаги бозор нархларига мувофиқ келади.
Ускунани етказиб бериш ва монтаж қилиш учун олувчи корхона ўзга ташкилотга ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 5 600 минг сўм тўлади.
Ускуна АВ деб тан олиш мезонларига мувофиқ келади.
Текин олинган ускуна бошланғич қиймати бўйича ҳисобга олинади. У ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҳадя қилувчи томонидан тўланган ҚҚС ҳисобга олинган ва ҚҚС ҳисобга олинган етказиб бериш ва монтаж қилиш харажатларини ўз ичига олади: 112 000 + 5 600 = 117 600 минг сўм.
Бухгалтерия ҳисобида АВни текин олиш қуйидаги тарзда акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Ускуна текин келиб тушди
|
112 000
|
0820
|
8530
|
Ускунани етказиб бериш ва монтаж қилиш харажатлари акс эттирилди
|
5 600
|
0820
|
6010
|
Ускуна фойдаланишга киритилди
|
117 600
|
0130
|
0820
|
Агар сиз импорт бўйича текин мол-мулк олсангиз ва ҚҚСни божхона тўловлари таркибида тўласангиз, ҳисобга олишнинг барча шартларига риоя этилган тақдирда тўланган солиқ суммасини тўлиқ ҳажмда ҳисобга олинг (СК 267-м. 1-қ. 6-б., СК 266-м.).
ВАЗИЯТ. Корхона хорижий ҳамкоридан текин асосий восита олди
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона хорижий ҳамкоридан ҳадя шартномаси бўйича ускуна олди. Божхонада барча тегишли божхона тўловларини, шу жумладан ҚҚСни тўладик.
Текин олинган ускуна бўйича божхонада тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш мумкинми?
Ҳа, мумкин.
Текин олинган товарлар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди, бундан олувчи улар бўйича солиқ тўлаган ҳоллар мустасно (СК 267-м. 1-қ. 6-б.).
Корхона текин олинган ускуна бўйича божхонада ҚҚС тўлаганлиги боис, ушбу суммани у бюджетга тўланадиган ҚҚСни ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олишга ҳақли. Бироқ ускуна ҚҚС солинадиган фаолиятда фойдаланилиши шарти билан.
ВАЗИЯТ. ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилган корхона импорт бўйича асосий воситани олади
Корхонада ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб қўйилган. Ушбу даврда у импорт бўйича ускуна сотиб олади ва божхонада барча тегишли божхона тўловларини, шу жумладан ҚҚСни тўлайди.
Корхона ҚҚС гувоҳномаси тўхтатиб турилган даврда импорт бўйича тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиши мумкинми?
– Йўқ, мумкин эмас.
ҚҚС гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилган солиқ тўловчи томонидан ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммаси ҳисобга олинмайди. Гувоҳноманинг амал қилиши қайта тикланган тақдирда, гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилган санадан эътиборан ҳисобга олинмаган солиқ суммаси ҳисобга олинади (тузатилади) (СК 266-1-м.).
Умид ҲАМРОЕВ, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи,
Ирина АХМЕТОВА, «Норма» эксперти.