Norma.uz
Норма маслахатчи / 2024 йил / № 14 / Расмий ҳужжатлар

«Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

 

Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва уларнинг экспортини ошириш, қишлоқ хўжалиги кичик ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш, экин ерларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, пировард натижада ер эгаларининг даромадларини кўпайтириш мақсадида:

1. Белгилансинки:

ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб ҳамда сув таъминотини инобатга олган ҳолда, туманлар экспортбоп ва сердаромад экинлар экишга, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш ва маҳсулот етиштиришга ихтисослаштирилади;

2024 йилда экспортбоп ва сердаромад экинлар экиш ва аҳолининг мазкур соҳада билим ва кўникмаларини ошириш учун 54 та туманда намунавий ўқув-тажриба майдонлари ташкил этилади;

2024 йилда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 51 та туманда мева-сабзавотларни шок усулида музлатишни йўлга қўйиш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади;

Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида ишлаб чиқаришга оид лойиҳалар билан бир қаторда маҳсулот етиштириш билан боғлиқ лойиҳаларга, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш бундан мустасно, 100 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади;

музлаткичли омборхона, тайёр ҳолда иссиқхона, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш цехлари аҳолига 12 ойга бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади;

ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига хонадонларда биогумус тайёрлаш фаолияти киритилади.

2. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда – Кенгаш) (А.Хаитов) ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (М.Убайдуллаев) 2024 йилда 1-иловага мувофиқ рўйхатга асосан туманларни экспортбоп ва сердаромад экинлар экишга, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш ва маҳсулот етиштиришга ихтисослаштириш чораларини кўрсин.

3. Савдо-саноат палатаси (Д.Ваҳобов) 2024 йилда 2-иловага** мувофиқ рўйхатга асосан 43 та туманни экспортбоп экинлар етиштиришга ихтисослаштириш, мазкур туманларга 10 тадан экспортёрларни бириктириш чораларини кўрсин.

4. Кенгаш (А.Хаитов) Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (М.Убайдуллаев) билан биргаликда 2024 йилда экспортбоп ва сердаромад экинлар экиш учун намунавий ўқув-тажриба майдонларини Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда – Жамғарма) маблағлари ҳисобидан ташкил этсин ва мазкур намунавий майдонларда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг, томорқа ер эгаларининг билим ва кўникмаларини ошириш чораларини кўрсин. Бунда, намунавий ўқув-тажриба майдонларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сон қарорига мувофиқ Жамғарма томонидан аҳолининг, деҳқон хўжаликлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ва аъзоларининг ҳамда «Томорқа хизмати» МЧЖлар ва ишлаб чиқариш кооперативлари ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш учун ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидиялар ажратиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.Қосимов), Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги (Н.Абдуллаев) 2024 йил якунига қадар мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 51 та туманда мева-сабзавотларни шок усулида музлатишни йўлга қўйиш бўйича янги лойиҳаларни амалга оширсин.

6. «Микрокредитбанк» АТБ (О.Бўтаев), «Агробанк» АТБ (Р.Маматкулов) лизинг компаниялари орқали ҳамда Жамғарма музлаткичли омборхона, тайёр ҳолда иссиқхона, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш цехларини аҳолига 12 ойга бўлиб тўлаш шарти билан лизингга бериш чораларини кўрсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сон қарорига мувофиқ Жамғармага фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қишлоқ хўжалиги техникаси, технологиялари ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш бўйича лизинг фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

7. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2024 йилда аҳоли томорқа ер участкаларида баҳорги (эртаги), такрорий (ўртанги) ва тўқсонбости усулида экинлар экиш, жумладан 252 минг гектар майдонга уч марта ҳосил олишни назарда тутувчи қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва маҳсулот етиштириш прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

аҳолига комплекс хизмат кўрсатишга ихтисослашиб, фаолияти кластер усулида ташкил этиладиган «Томорқа хизмати» МЧЖлар рўйхати 4-иловага** мувофиқ;

якка тартибдаги тадбиркор сифатида ташкил этиладиган ва аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатувчи «Томорқа хизмати» корхоналарини молиялаштириш прогноз кўрсаткичлари 5-иловага** мувофиқ;

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 2024 йилда фермер ва деҳқон хўжаликларига, томорқа ер эгаларига боғ-қатор ораларига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва томорқа инфратузилмасини ривожлантириш учун маблағ ажратиш прогнозлари 6-иловага** мувофиқ;

экспортбоп ва сердаромад экинлар экиш учун 54 та туманда намунавий ўқув-тажриба майдонлари ташкил этиш кўрсаткичлари 7-иловага** мувофиқ тасдиқлансин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари – туман секторлари кесимида, туман ҳокимлари – маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви, тупроқ-иқлим шароити, сув таъминотини инобатга олган ҳолда, «Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили асосида томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва маҳсулот етиштириш прогноз кўрсаткичларини ўн беш кун муддатда тасдиқласин ва ижросини ташкил этсин.

9. Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (М.Убайдуллаев) Кенгаш (А.Хаитов) билан биргаликда «Online-mahalla» электрон платформасида алоҳида яратилган «Аҳоли томорқаси» модулига ҳоким ёрдамчилари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари томонидан маҳаллаларда уйма-уй юриш орқали томорқа ер эгалари томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хонадонда мавжуд иссиқхоналар ҳамда томорқадан самарали фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни ҳар олти ойда (апрель, октябрь ойларида) киритиб борсин.

10. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кенгаш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда деҳқон хўжалиги учун ажратилган ер майдонларида ҳудудлар эҳтиёжлари учун зарур бўлган ва экспортбоп экинлар, жумладан сабзавот, полиз, дуккакли, мойли ва картошка экинларини интенсив усулда экишга алоҳида ­эътибор қаратиш, тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи корхоналарни жалб қилган ҳолда етиштирилган тайёр маҳсулотни харид қилиш, уни қайта ишлаш, сақлаш, ички ва ташқи бозорларга йўналтириш чораларини кўрсин.

11. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ Жамғарма ресурслари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 4 фоизи банк маржаси):

чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш ва «дала дўконлари»ни қуриш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йил муддатга;

боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш ҳамда уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар қуриш, кўчма музлаткичларни ўрнатиш, артезиан қудуқларини қазиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга берилади.

12. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, Кенгашнинг бу соҳадаги ваколатларини кенгайтириш ва фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Кенгашга фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳамда Кенгаш ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли лойиҳаларни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали Вазирлар Маҳкамасига киритиш, кўриб чиқиш ва ахборот бериш ҳуқуқи берилсин.

13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Кенгашнинг:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-39-сон қарори 2-банди учинчи хатбошисида белгиланган деҳқон хўжаликларига кредит ажратиш тартибини «Томорқа хизмати» ЯТТларга ҳам татбиқ этиш;

«Томорқа хизмати» ЯТТлар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида минитехникалар ва асбоб-ускуналарни лизинг шартлари асосида етказиб беришда лизинг тўловларининг бошланғич тўловларини лойиҳа қийматининг 40 фоизи миқдорида белгилаш;

2027 йил 1 январга қадар мотокультиваторлар (ТИФ ТН коди – 8432 29 100 0), бир ўқли тракторлар (ТИФ ТН коди – 8701 10000 0) ва минитракторларни (ТИФ ТН коди – 8701 91 100 0–8701 94 100) олиб киришда божхона божининг ноль ставкаларини белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

14. Кенгаш:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда маҳаллаларда аҳоли томорқаларида очиқ ва ёпиқ усулда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш борасида аҳолининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган семинарлар ва тақдимотлар ўтказилишини;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда мазкур семинарларнинг «Ўзбекистон 24» ва «Маҳалла» телеканалларида ёритиб борилишини тизимли ташкил этсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 8-иловага** мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.М.Ғаниев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ.

Тошкент ш.,

2024 йил 5 март

ПҚ-115-сон.

ЎзР Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сон қарорига
1-ИЛОВА

2024 ЙИЛДА ЭКСПОРТБОП ВА СЕРДАРОМАД ЭКИНЛАР ЭКИШГА, ШУНИНГДЕК, КИЧИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРИШГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛАДИГАН ТУМАНЛАР
РЎЙХАТИ

Т/р

 

Ихтисослашадиган соҳа

 

Ихтисослашадиган туман (шаҳар) номи

 

Масъул ташкилот

 

1.

 

Гулчилик

 

Избоскан, Жалақудуқ, Ш. Рашидов, Давлатобод, Наманган, Учқўрғон, Оқдарё, Термиз, Янгийўл, Тошкент, Қува, Тошлоқ, Хива туманлари

 

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

(А.Хаитов)

2.

 

Сердаромад кўкатлар етиштириш

 

Хўжайли, Олтинкўл, Андижон, Когон, Бухоро, Китоб, Шаҳрисабз, Уйчи, Сирдарё, Тайлоқ, Самарқанд, Музработ, Риштон, Янгийўл, Хива, Урганч туманлари

 

3.

 

Қулупнай ва малина етиштириш

 

Хўжаобод, Асака, Зомин, Тўрақўрғон, Учқўрғон, Шаҳрисабз, Каттақўрғон, Сайхунобод, Қибрай, Зангиота, Юқоричирчиқ, Фарғона, Қува, Хонқа туманлари

 

4.

 

Қўзиқорин етиштириш

 

Вобкент, Ромитан, Учқўрғон, Ўртачирчиқ, Янгийўл туманлари, Хонобод ва Фарғона шаҳарлари

 

5.

 

Саримсоқпиёз етиштириш

 

Булоқбоши, Хўжаобод, Пешку, Дўстлик, Қарши, Косонсой, Навбаҳор, Булунғур, Жомбой, Ховос, Мирзаобод, Қизириқ, Жарқўрғон туманлари

 

6.

 

Сердаромад сабзавот кўчатлари

 

Беруний, Асака, Андижон, Бухоро, Жондор, Кармана, Навбаҳор, Яккабоғ, Косон, Ангор, Қумқўрғон, Пахтачи, Жомбой, Ш. Рашидов, Ғаллаорол, Мирзаобод, Чиноз, Зангиота, Тўрақўрғон, Уйчи, Бувайда, Учкўприк, Янгибозор туманлари

 

7.

 

Паррандачилик

 

Амударё, Тўрткўл, Избоскан, Жондор, Қоракўл, Ғаллаорол, Миришкор, Қамаши, Конимех, Нуробод, Шеробод, Термиз, Қуйичирчиқ, Қўшкўпир туманлари

 

8.

 

Балиқчилик

 

Улуғнор, Арнасой, Қуйичирчиқ, Учқўрғон, Мирзаобод, Сариосиё, Чироқчи, Янгиариқ туманлари

 

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

(М.Убайдуллаев)

9.

 

Мебелчилик

 

Олтинкўл, Андижон, Ўртачирчиқ, Денов, Гурлан, Хива, Хонқа, Иштихон туманлари, Шаҳрисабз шаҳри

 

10.

 

Хонадонларда биогумус тайёрлаш

 

Олтиариқ, Қумқўрғон, Шаҳрисабз, Урганч, Мингбулоқ туманлари

 

11.

 

Кулолчилик

 

Риштон, Янгиариқ, Хива туманлари, Хива шаҳри

 

12.

 

Тикувчилик

 

Хўжаобод, Учкўприк, Бешариқ, Давлатобод, Ҳазорасп, Фурқат туманлари, Янгиер шаҳри

 

 

 

 

ЎзР Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сон қарорига
3-ИЛОВА

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИДА 2024 ЙИЛДА АҲОЛИ ТОМОРҚА ЕР УЧАСТКАЛАРИДА БАҲОРГИ (ЭРТАГИ), ТАКРОРИЙ (ЎРТАНГИ) ВА ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛИДА ЭКИНЛАР ЭКИШ, ЖУМЛАДАН, 252 МИНГ ГЕКТАР МАЙДОНГА УЧ МАРТА ҲОСИЛ ОЛИШНИ НАЗАРДА ТУТУВЧИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ВА МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРИШ ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

 

Ҳудудлар номи

 

Томорқа ер эгалари

 

Шу жумладан

 

Мавсум давомида

 

уч марта экин экилади

 

икки марта экин экилади

 

бир марта экин экилади

 

Баҳорги (эртаги),

минг гектар

Такрорий (ўртанги),

минг гектар

Тўқсонбости экинлари,

минг гектар

Жами алмашлаб экиш,

минг гектар

сони

(минг)

майдон,

(минг га)

сони

(минг)

майдон,

(минг га)

сони

(минг)

майдон,

(минг га)

сони

(минг)

майдон,

(минг га)

1.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

 

342

 

47

 

22

 

3

 

146

 

20

 

174

 

24

 

36

 

21

 

16

 

73

 

2.

 

Андижон

 

564

 

26

 

451

 

25

 

113

 

1

 

 

 

26

 

26

 

26

 

77

 

3.

 

Бухоро

 

401

 

43

 

140

 

15

 

251

 

27

 

10

 

1

 

38

 

36

 

26

 

100

 

4.

 

Жиззах

 

176

 

25

 

71

 

10

 

105

 

15

 

 

 

20

 

22

 

18

 

60

 

5.

 

Қашқадарё

 

612

 

66

 

179

 

20

 

298

 

30

 

134

 

16

 

57

 

38

 

48

 

143

 

6.

 

Навоий

 

143

 

13

 

44

 

4

 

90

 

8

 

9

 

1

 

9

 

11

 

9

 

29

 

7.

 

Наманган

 

468

 

35

 

338

 

25

 

130

 

10

 

 

 

33

 

31

 

31

 

95

 

8.

 

Самарқанд

 

631

 

70

 

272

 

30

 

309

 

34

 

51

 

6

 

59

 

52

 

53

 

164

 

9.

 

Сурхондарё

 

483

 

49

 

343

 

35

 

121

 

12

 

19

 

2

 

42

 

45

 

44

 

131

 

10.

 

Сирдарё

 

152

 

19

 

65

 

8

 

81

 

10

 

6

 

1

 

18

 

17

 

11

 

45

 

11.

 

Тошкент в.

 

456

 

32

 

149

 

24

 

307

 

8

 

 

 

28

 

30

 

30

 

88

 

12.

 

Фарғона

 

647

 

41

 

561

 

37

 

85

 

4

 

 

 

39

 

38

 

40

 

117

 

13.

 

Хоразм

 

255

 

42

 

89

 

16

 

159

 

25

 

7

 

1

 

41

 

34

 

24

 

99

 

14.

 

Тошкент ш.

 

23

 

1

 

11

 

0,5

 

12

 

0,5

 

 

 

1

 

1

 

1

 

3

 

Жами:

 

5 354

 

509

 

2 736

 

252

 

2 206

 

206

 

411

 

51

 

446

 

401

 

376

 

1 223

 

 

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 7.03.2024 йилдан кучга кирди.

**Ушбу қарорга 2, 4–8-иловалар «Норма маслаҳатчи»да берилмайди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 110 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика