Norma.uz

Сертификат керак эмас

 

Ҳозир ШЖБПҲга жамғармаларни олиш учун ПЖ бўлимида уларни олишга сертификат олиниши шарт эмас деб эшитдим. Шу тўғрими?

 

– Ҳақиқатан ҳам, 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат пенсияларини тайинлаш учун амалдаги тартибга қўшимча равишда Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ҳам мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади, фуқароларга давлат пенсиялари тайинланганидан сўнг уларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларини ЯИДХП ёки АТ «Халқ банки»нинг мобиль иловаси орқали олиш имконияти яратилади.

Бунда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларни олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бериш тартиби бекор қилинди (31.10.2023 йилдаги ПҚ-353-сон).

Прочитано: 118 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика