Norma.uz
СБХ / 2024 йил / № 12 / Жавоб берамиз

Жисмоний шахсга қарз бўйича фоизлар тўланди…

 

Жисмоний шахс шартнома асосида юридик шахсга йиллик 20% остида молиявий қарз берди. Ушбу мулкий даромадга ЖШДС солинади. СКга асосан солиқ агенти – юридик шахс даромаддан олинадиган солиқни фоизларни тўлаш пайтида, бироқ солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай ушлаб қолиши керак. 

Жисмоний шахсга тўланган фоизлардан ЖШДС қайси ставка бўйича ушлаб қолиниши лозим: 12% ёки 5%? Юридик шахс жисмоний шахсга тўланган фоизлар бўйича солиқ органига қандай солиқ ҳисоботини тақдим этиши керак?

 

Саволларга «Норма» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

 

– Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган жисмоний шахслар томонидан олинган фоизлар тарзидаги даромадларга 5% солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади (СК 381-м. 2-қ.).

Сиз солиқ органига Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини (шакл коди – 10202_9) тақдим этишингиз керак. Ушбу Ҳисоб-китоб фойда солиғи бўйича ҳисоботлар таркибида келтирилган. Ҳисоб-китобга изоҳда қуйидагилар кўрсатилган: «Ушбу Ҳисоб-китоб қўлланилаётган солиқ солиш тартибидан қатъи назар, солиқ агенти томонидан тақдим этилади».

Бухгалтерия ҳисоби қоидалари бўйича фоизлар ҳар ойда ҳисобланади. Фоизлардан олинадиган солиқ уларни тўлашда ушлаб қолинади. Ҳисоб-китобда ҳисобланган ҳамда тўланган фоизлар бўйича маълумотлар акс эттирилади.

Ҳисоб-китоб фоизлар тўланган ойдан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай тақдим этилади (СК 345-м. 5-қ.).

 

Ҳисоб-китоб шаклини тўлдиришда энг аввало 35 солиқ кодини танлаймиз – Дивидендлар ва фоизлар тарзида олинган даромадлардан олинадиган солиқ (бошқа танлов йўқ). Тўлов чоғида эса 138 солиқ кодини танлаш лозим – Жисмоний шахснинг дивидендлари тарзида олинган даромадлардан олинадиган солиқ.

 

Жисмоний шахснинг фоизлар тарзидаги даромади, жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларидан фарқли равишда, Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига (шакл коди – 11101_16) киритилмайди. Бу ҳақда 12-«Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар (СК 375 (дивиденд ва фоизлардан ташқари), 376 ва 377-м.) сатрида аниқ кўрсатилган. Тегишинча, илова қилинадиган файлда (фамилиялар бўйича реестрда) ҳам ушбу даромадлар акс эттирилмайди.

Прочитано: 164 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика