Norma.uz
Норма маслахатчи / 2024 йил / № 06 / Расмий ҳужжатлар

ЎзР Марказий банки бошқарувининг «Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори

 

Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 18 декабрда рўйхатдан ўтказилди,
рўйхат рақами 3281-3

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сон қарори (рўйхат рақами 3281, 2020 йил 31 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.08.2020 й., 10/20/3281/1242-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси М.НУРМУРАТОВ.

Тошкент ш.,

2023 йил 27 ноябрь

39/6-сон.

ЎзР Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 27 ноябрдаги 39/6-сон қарорига
ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҚОИДАЛАРИГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР

1. 2-банднинг ўн еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қимматли қоғозлар бозорининг уюшган савдоларида норезидентлар томонидан, шу жумладан биржа брокерлари ва инвестиция воситачилари орқали акциялар ва облигацияларни (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари бундан мустасно) сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ ўтказмалар;».

2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Резидентлар ва норезидентлар томонидан Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳисобварақларни очиш Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 3420, 2023 йил 8 февраль) белгиланган тартибда амалга оширилади.».

3. 19-бандда:

биринчи, тўртинчи, бешинчи ва еттинчи хатбошилардаги «қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг очиқ электрон савдоларида акцияларни» деган сўзлар «қимматли қоғозлар бозорининг уюшган савдоларида акциялар ва облигацияларни (Марказий банкнинг облигациялари бундан мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги «қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг очиқ электрон савдоларида» деган сўзлар «қимматли қоғозлар бозорининг уюшган савдоларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 21-банднинг олтинчи хатбошисидаги «қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг очиқ электрон савдоларида акцияларни» деган сўзлар «қимматли қоғозлар бозорининг уюшган савдоларида акциялар ва облигацияларни (Марказий банкнинг облигациялари бундан мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 26-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Махсус валюта ҳисобварағига мижоз томонидан сотиб олинган, шунингдек, ушбу ҳисобварақдан илгари чиқарилиб, фойдаланилмаган ёки бошқа сабабларга кўра қайтарилган чет эл валютаси ҳам кирим қилинади.».

6. 29-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«29. Банк мижози томонидан сотиб олинган (шу жумладан фойдаланилмаган ёки қайтарилган) валюта маблағлари мижознинг махсус валюта ҳисобварағига киритилган вақтдан эътиборан етти банк иш куни мобайнида фойдаланилиши ёки ушбу муддат тугагандан кейинги банк иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда тижорат банкига қайта сотилиши шарт.»;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

7. 46-банднинг биринчи хатбошисидан «, бундан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўловчи божхона декларацияси тўлдирилиши талаб этилмайдиган ҳолатлар мустасно» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 21.12.2023 йилдан кучга кирди.

 

 

Прочитано: 40 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика