Norma.uz
СБХ / 2023 йил / № 35 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

ЎзР иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи

 

Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 17 августда рўйхатдан ўтказилди,
рўйхат рақами 2310-3

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 79, ­2011-37-сон қарори (рўйхат рақами 2310, 2012 йил 9 январь Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, ­20-модда; 2013 й., 6-сон, ­82-модда; 2016 й., 33-сон, 398-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Ш.КУДБИЕВ.

Тошкент ш.,

2023 йил 19 июль

2310-сон.

ЎзР иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 19 июлдаги 2310-сон буйруғига
ИЛОВА

ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН ТАБИИЙ ГАЗГА АКЦИЗ СОЛИҒИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР

1. 2-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 283 ва 2893-моддаларига мувофиқ республикада ишлаб чиқариладиган табиий газ реализациясига акциз солиғи солинади.»;

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «Ўзтрансгаз» АК» деган сўзлар «Ўзтрансгаз» АЖ» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 4-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 5-бандда:

1) «а» кичик банддан «ҳамда экспортга» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) «б» кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидан «ва экспортга» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

4. 8-банддаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

*Ушбу буйруқ Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 11.08.2023 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 112 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика