Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 10 августда рўйхатдан ўтказилди,
рўйхат рақами 2940-1
Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 19 сентябрдаги 135-сон «Солиқ маслаҳати миллий стандарти (5-сонли СММС) «Солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилишни ташкил этишга қўйиладиган талаблар»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2940, 2017 йил 24 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2017 й., 10/17/2940/0177-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш.КУДБИЕВ.
Тошкент ш.,
2023 йил 17 июль
2940-сон.
ЎзР иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 17 июлдаги 2940-сон буйруғига
ИЛОВА
СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (5-СОНЛИ СММС)
«СОЛИҚ МАСЛАҲАТЧИЛАРИ ИШИНИНГ СИФАТИНИ ИЧКИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР»НИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ БУЙРУҚҚА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР
1. Буйруқ муқаддимасидаги «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига» деган сўзлар «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида» ги Қонунининг 10-моддасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Илова муқаддимасидан «Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
*Ушбу буйруқ Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 11.08.2023 йилдан кучга кирди.