Norma.uz
СБХ / 2023 йил / № 35 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

ЎзР иқтисодиёт ва молия вазирининг «Солиқ маслаҳати миллий стандарти (5-сонли СММС) «Солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилишни ташкил этишга қўйиладиган талаблар»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи

 

Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 10 августда рўйхатдан ўтказилди,
рўйхат рақами 2940-1

Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 19 сентябрдаги 135-сон «Солиқ маслаҳати миллий стандарти (5-сонли СММС) «Солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилишни ташкил этишга қўйиладиган талаблар»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2940, 2017 йил 24 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2017 й., 10/17/2940/0177-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Ш.КУДБИЕВ.

Тошкент ш.,

2023 йил 17 июль

2940-сон.

ЎзР иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 17 июлдаги 2940-сон буйруғига
ИЛОВА

СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (5-СОНЛИ СММС)
«СОЛИҚ МАСЛАҲАТЧИЛАРИ ИШИНИНГ СИФАТИНИ ИЧКИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР»НИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ БУЙРУҚҚА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР

1. Буйруқ муқаддимасидаги «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига» деган сўзлар «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида» ги Қонунининг 10-моддасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Илова муқаддимасидан «Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

 

*Ушбу буйруқ Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 11.08.2023 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 123 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика