Norma.uz
СБХ / 2023 йил / № 35 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

ЎзР иқтисодиёт ва молия вазирининг «Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС) «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи

 

Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 10 августда рўйхатдан ўтказилди,
рўйхат рақами 2425-1

Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 8 январдаги 3-сон «Солиқ маслаҳати миллий стандарти ­(3-сонли СММС) «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2425, 2013 йил 6 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, ­79-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир Ш.КУДБИЕВ.

Тошкент ш.,

2023 йил 17 июль

2425-сон.

ЎзР иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 17 июлдаги 2425-сон буйруғига
ИЛОВА

«СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (3-СОНЛИ СММС) «ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН СОЛИҚ ТЕКШИРУВЛАРИ ЎТКАЗИШ ВАҚТИДА СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ БЎЙИЧА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ТАРТИБИ»НИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ БУЙРУҚҚА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР

1. Буйруқнинг муқаддимасидаги «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, 9-сон, 497-модда)» деган сўзлар «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Илованинг муқаддимасидан «Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, 9-сон, 497-модда) мувофиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

 *Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 11.08.2023 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 124 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика