Norma.uz
СБХ / 2023 йил / № 35 / Мутахассислар тушунтиради

Товарларни олиб чиқишда фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаш

 

Корхона 8.07.2021 йилдаги 429-сон ВМҚ билан тасдиқланган тартибга асосан қайта ишлаш бўйича операцияларни амалга оширади. Чет эл етказиб берувчиларидан контракт бўйича «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимида сотиб олинган хом ашё қайта ишланади. Олинган маҳсулотлар учинчи шахс – чет эл компаниясига товарларни олиб чиқишга доир контракт асосида реализация қилинади (17 коди). 

8.07.2021 йилдаги 429-сон ВМҚ асосида олиб чиқишга доир контракт бўйича маҳсулотларни реализация қилиш бўйича фаолиятдан олинган фойдага нисбатан 29.11.2018 йилдаги ПФ-5587-сон Фармонда назарда тутилган фойда солиғи бўйича имтиёз қўлланиладими?

 

Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради:

– Президентнинг «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (29.11.2018 йилдаги ПФ-5587-сон) билан товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти, шунингдек қайта ишлаш маҳсулотлари реэкспортини, шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали амалга оширган юридик шахслар солиқ солинадиган базани:

товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисми юзасидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича;

товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисми юзасидан ягона солиқ тўлови бўйича камайтиришлари назарда тутилганди.

2020 йилдан бошлаб Солиқ кодекси солиқлар ва йиғимларни белгилаш, жорий этиш ва бекор қилишга, ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашга доир муносабатларни, шунингдек солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилиш қоидалари Солиқ кодексининг XII бўлимида белгиланган.

СКнинг 337-моддаси 6-банди билан товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойдага ноль даражали ставка бўйича солиқ солиш назарда тутилган. Мазкур норма ноль даражали ставкани қўллаш объектини анча аниқ белгилайди ва бошқа божхона режимларига оид қандайдир қўшимча кўрсатмаларга эга эмас.

Эътибор беринг, экспорт контрактлари ТСОЯЭАТда 01 кодига, олиб чиқишга доир контрактлар эса 17 кодига эга (14.05.2020 йилдаги 283-сон ВМҚга 1-илова).

0% миқдоридаги солиқ ставкасини солиқ тўловчилар товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинадиган даромадлар қисмида қўллайди, бундан фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширувчи норезидентларга кўрсатиладиган хизматлар мустасно (СК 337-м. 8-қ.).

Товарлар (хизматлар) экспортини тасдиқловчи ҳужжатлар солиқ солиш мақсадларида СКнинг 261-моддасида белгиланган.

Шу тариқа, агар сизнинг контрактларингиз ва маҳсулотларингиз Солиқ кодекси томонидан товарлар (хизматлар) экспорти учун белгиланган талабларга жавоб бермаса, сиз фойда солиғи бўйича тегишли солиқ имтиёзларидан фойдаланишга ҳақли эмассиз.

Прочитано: 120 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика