Norma.uz
СБХ / 2023 йил / № 23 / Мутахассислар тушунтиради

Таътил пулларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш

 

Йиллик ва қўшимча меҳнат таътиллари бўйича ҳисобланган суммаларни фақатгина ҳисобот ойидаги таътил кунларига тўғри келувчи қисмидагина ҳисобот ойидаги меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритинг.

Агар таътилнинг бир қисми кейинги ойга ўтса, у ҳолда шу кунлар учун тўланган таътил пуллари суммасини ҳисобот ойида берилган бўнак сифатида 4290-«Ходимларга берилган бошқа бўнаклар» ҳисобварағи дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар кредитида акс эттиринг (Йўриқноманинг 287-б., 21-сон БҲМСга 2-илова).

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Счётлар корреспонденцияси


Тасдиқловчи ҳужжатлар


дебет


кредит


Жорий ҳисоб-китоб ойига тўғри келувчи кунлар учун таътил пуллари берилди


4210


5010

5110

Тўлов қайдномаси ёки чиқим касса ордери, банк кўчирмаси, буйруқ, бухгалтерия ҳисоб-китоби


Кейинги ойга тўғри келувчи кунлар учун таътил пуллари берилди


4290


Жорий ҳисоб-китоб ойига тўғри келувчи кунлар учун таътил пуллари ҳисоблаб ёзилди


Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар


6710


Буйруқ, бухгалтерия ҳисоб-китоби


Жорий ҳисоб-китоб ойига тўғри келувчи кунлар учун тўланадиган таътил пулларидан ЖШДС ушлаб қолинди


6710


6410


Бухгалтерия ҳисоб-китоби


ШЖБПҲга мажбурий бадал ушлаб қолинди


6410


6530


Бухгалтерия ҳисоб-китоби


Жорий ҳисоб-китоб ойига тўғри келувчи таътил пуллари суммасига ижтимоий солиқ ҳисоблаб ёзилди


Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар


6520


Бухгалтерия ҳисоб-китоби


Жорий ҳисоб-китоб ойига тўғри келувчи тўланган таътил пуллари ҳисобга олинди


6710


4210


Бухгалтерия ҳисоб-китоби


 

 

МИСОЛ. Таътил икки ойга тўғри келганда таътил пулларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш

Маъмурият ходимига июль–август ойларида 28 иш кунига (6 кунлик иш хафтасидан келиб чиқиб 24 иш куни) тенг меҳнат таътили берилди.

Таътил пуллари суммаси – 3 800 000 сўм.

Таътил пулларидан ЖШДС 456 000 сўм (3 800 000 х 12%), шу жумладан ШЖБПҲга мажбурий бадал – 3 800 сўмни ташкил қилади.

Бериладиган таътил пуллари суммаси 3 344 000 сўмни (3 800 000 – 456 000) ташкил қилади.

Июль ойига таътилнинг 14 куни , май ойига – 10 куни тўғри келади.

Июль ойига тўғри келувчи таътил пуллари 2 216 667 сўмни (3 800 000 / 24 х 14), август ойига эса – 1 583 333 сўмга (3 800 000 / 24 х 10) тенг бўлади.

Июль ойида ҳисоблаб ёзилган таътил пулларига тўғри келувчи бериладиган сумма 1 950 667 сўмни (2 216 667 – 2 216 667 х 12%) ташкил қилади.

Август ойида ҳисоблаб ёзилган таътил пулларига тўғри келувчи бериладиган сумма 1 393 333 сўмни (1 583 333 – 1 583 333 х 12%) ташкил қилади.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Июль ойига тўғри келувчи кунлар учун таътил пуллари бўнак сифатида берилди


1 950 667


4210


5010

5110

Август ойига тўғри келувчи кунлар учун таътил пуллари бўнак сифатида берилди


1 393 333


4290


Июль ойида таътил пуллари ҳисоблаб ёзилди


2 216 667


9420


6710


Июль ойи учун таътил пулларидан ЖШДС ушлаб қолинди


266 000


6710


6410


ШЖБПҲга мажбурий бадал ушлаб қолинди


2 216,67


6410


6530


Бўнак сифатида берилган таътил пуллари суммаси ҳисобга олинди


1 950 667


6710


4210


Август ойида таътил пуллари ҳисоблаб ёзилди


1 583 333


9420


6710


Август ойи учун таътил пулларидан ЖШДС ушлаб қолинди


190 000


6710


6410


ШЖБПҲга мажбурий бадал ушлаб қолинди


1 583,33


6410


6530


Бўнак сифатида берилган таътил пуллари суммаси ҳисобга олинди


1 393 333


6710


4290


 

 

Фойдаланилмаган таътил учун компенсациянинг бухгалтерия ҳисоби

Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблаш ва бериш бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Счётлар корреспонденцияси


Тасдиқловчи ҳужжатлар


дебет


кредит


Фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисоблаб ёзилди


Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар


6710


Буйруқ, бухгалтерия ҳисоб-китоби


Фойдаланилмаган таътил учун компенсация берилди


4210


5010

5110

Тўлов қайдномаси ёки чиқим касса ордери, буйруқ, бухгалтерия ҳисоб-китоби


Фойдаланилмаган таътил учун компенсациядан ЖШДС ушлаб қолинди


6710


6410


Бухгалтерия ҳисоб-китоби


ШЖБПҲга мажбурий бадал ушлаб қолинди


6410


6530


Бухгалтерия ҳисоб-китоби


Фойдаланилмаган таътил учун компенсация суммасига ижтимоий солиқ ҳисоблаб ёзилди


Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар


6520


Бухгалтерия ҳисоб-китоби


 

 

Асал ҲОШИМОВА, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи,

Олег ЦОЙ, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 249 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика