Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 18 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги Меҳнат кодекси кучга кирди. Нима қилиш керак?

 

1995 йилги Меҳнат кодекси ортда қолиб, 2022 йилги янги Меҳнат кодекси ҳам кучга кирди. Қонун чиқарувчилар бизга янги ҳужжатни ўрганиш учун етарли вақт беришди. Аммо янги МКда ўзгаришлар жуда кўп... Саноқли кунлар ичида шошиб қолмаслик учун кадрлар бўйича мутахассис 2023 йилнинг май ойида қандай ишларни қилиши керак?

 

Янги Меҳнат кодекси кучга кирди. Нима қилиш керак?

 

1. Бизда аллақачон тушунтиришлар бор ва тез орада яна янгилари бўлади.

Сўнгги ойларда биз янги МК ҳақида мақолаларни нашр этишга ҳаракат қилдик.

2. Ҳаракатлар режаси:

 

1Янги МК таркибини ўрганинг ва ўзингиз учун алоҳида маълумотномага (Word ёки Ехcелда) ходимларнинг тоифалари учун алоҳида бўлимларга ажратилган асосий талаблар ва ўзига хос хусусиятларни киритинг. Айтганча, шундай мақола бизда ҳам бор, уни асос сифатида олишингиз ва фаолиятингизнинг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда тўлдиришингиз мумкин:

 

2МК моддаларига мурожаат қилиш керак бўлган маҳаллий ҳужжатларда ҳамма нарсани янги кодекс бўйича кўрсатиш керак бўлади. Бунинг учун:

• эски ва янги МК моддаларининг қиёсий жадвалларини тузиш;

• 1995 йилдаги МКда бўлмаган моддаларга янги талаблар ва ҳаволаларни алоҳида чиқариш керак бўлади.

 

3 Ходимларнинг меҳнат шартномалари мазмунини қайта кўриб чиқинг. Зарурат бўлган тақдирда, уларга ўзгартиришлар киритинг. Янги меҳнат шартномаларининг матнларини эса янги Меҳнат кодексининг 104-моддасига мувофиқ келтиринг.

Меҳнат шартномаларининг реквизитлари Меҳнат кодексининг 107-моддаси талабларига мос келишига эътибор беринг.

 

4 Таътилларни иш кунларида эмас, балки календарь кунларида тақдим қилишни (расмийлаштиришни) бошланг. Бунинг учун амалдаги ходимлар билан уларнинг меҳнат шартномаларига ҳам асосий, ҳам қўшимча таътиллар давомийлигига оид қисмида қўшимча келишувлар тузинг.

Ишга янги қабул қилинадиган ходимлар учун меҳнат шартномаларида энди таътилларнинг янги давомийлигини назарда тутинг.

 

5 Раҳбарият билан кўп йиллик иш стажи учун бериладиган қўшимча таътил кунлари тўғрисидаги масалани ҳал қилинг (28.10.2022 йилдаги 798-сон ЎРҚ, янги МК 220-м.). Ушбу талаб микрофирмалардан ташқари барча мулк шаклидаги ташкилотлар учун мажбурийдир.

 

6 Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилишини унутманг (28.10.2022 йилдаги 798-сон ЎРҚ, янги МК 401, 410-м.).

 

7еҳнат шартномасини бекор қилиш учун асослар, ходимларнинг айрим тоифалари учун дастлабки синов шартлари ва бошқалар ўзгаргани сабабли Ички меҳнат тартиби қоидаларига ўзгартиришлар киритинг ёки янгиларини тасдиқланг.

 

8амоа шартномасига ўзгартиришлар киритинг ёки кучга кирадиган нормаларни ҳисобга олган ҳолда Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган жамоа шартномаси намунаси бўйича янгисини тасдиқланг.

 

Валерия Ляндрес, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 322 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика