Россиялик пенсионерлар янги имтиёзни расмийлаштиришмоқда. Бундай имконият 55 ёшдан ошган ва шимолий тоифага мансуб бўлган пенсионерларга тақдим этилмоқда.
Бундай пенсионерлар жумласига 55 ёшдаги ва ундан ошган аёллар, шунингдек 60 ёш ва ундан ошган эркаклар киради, улар Узоқ Шимолий туманларда камида 15 йил ёки бундай туманларга тенглаштирилган ҳудудларда 20 йил ишлаган бўлишлари керак.
Эндиликда бундай пенсионерлар дам олиш жойига шахсий автомобилларида бориб қайтган бўлсалар, йўлга сарфланган харажатлар учун компенсация берилади. Илгари Россия ПЖ кексаларга фақат темир йўл транспортида, самолёт ёки жамоат автобусларида йўлкира учун компенсация тўлаган. Бироқ энди рўйхатга пенсионерларнинг шахсий автомобиллари ҳам киритилди.
Компенсацияни 2 йилда 1 марта олиш мумкин. Пенсионерлар машина ҳужжатларини, шунингдек бензин учун ҳақ тўланган АЁҚШ чекларини тақдим этиши лозим. Бундан кейин идора томонидан кексаларга йўлга сарфланган харажатлар учун пул маблағлари берилади.
primpress.ru.