Norma.uz

ШЖБПҲ хусусида

 

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини қандай текшириш мумкин? Қандай иловани ўрнатиш керак? Пенсионер бўлмай туриб, жамғармаларимни олишим мумкинми? 

 

– Илова ўрнатилиши керак эмас. Сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) рўйхатдан ёки авторизациядан ўтишингиз ва сўров жўнатишингизнинг ўзи етарли бўлади.

Жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи фуқаролар ёши, ногиронлиги бўйича давлат пенсияси ёки боқувчисини йўқотганлиги туфайли пенсия (агар пенсиянинг ушбу тури жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчининг ўзига тайинланса) олиш ҳуқуқи юзага келган тақдирда «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ШЖБПҲдан тўловларини олиш ҳуқуқига эга бўладилар (Низомнинг 2-б., 21.12.2004 йилдаги 595-сон ВМҚга 3-илова).

 

* * *

Фуқаро келгусида пенсияга устамалар олиши учун ШЖБПҲга пул маблағларини ўтказиши мумкинми?

 

Ҳа, мумкин. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар мажбурий ёки ихтиёрий тартибда киритилиши мумкин.

Ихтиёрий жамғариб бориладиган пенсия бадаллари бадал киритувчи фуқаронинг танловига кўра Халқ банкининг исталган филиалига киритилади, сумма ва киритиш даври чекланмайди (Низомнинг 2-б. 4-хатбошиси, 34-б., 595-сон ВМҚга 2-илова). Халқ банкига мурожаат қилиниши ва зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиши лозим.

Прочитано: 462 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика