Norma.uz

Сизга берилиши керак

 

Кексайган киши пенсияга чиқар экан, унга имтиёзлар берилган бўлиши мумкинлигини доим ҳам билавермайди. Ёшга доир пенсия олувчиларда қандай преференциялар мавжудлигини «Norma» МЧЖ эксперти Зафаржон Хўжаев сўзлаб берди. 

 

Ўзбекистон қонун ҳужжатларида кекса фуқаролар учун қуйидаги ижтимоий имтиёзлар назарда тутилган:

1) пенсия ва ижтимоий таъминот соҳасида:

• барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади (2019 йилга қадар ишловчи пенсионерларга пенсия 50% миқдорида тўланган, айрим тоифадаги фуқаролар бундан мустасно этилган) (12.12.2018 йилдаги ПФ-5597-сон Фармон 1-б.);

• ёши 100га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига ҳар ойда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100%и миқдорида қўшимча тўлов тўланади (14.04.2015 йилдаги ПФ-4715-сон Фармон 1-б.);

• ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45%и миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари берилади (Низом, АВ рўйхат рақами 2175, 30.12.2010 й.);

• 2022 йил 1 июндан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига ҳар ойда БҲМнинг 1 баравари миқдорида қўшимча тўлов тўлаб борилади (8.06.2022 йилдаги ПҚ-274-сон қарор 1-б.);

2) ижтимоий ҳимоя соҳасида:

• уч йилда бир маротаба (навбат асосида) ёшга доир пенсия олувчиларга санаторийларда дам олиш имконияти берилади (Маъмурий регламентнинг 4-б., 19.11.2021 йилдаги 693-сон ВМҚ билан тасдиқланган);

• 2022 йил 1 апрелдан бошлаб «Нуроний» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади (15.03.2022 йилдаги ПҚ-167-сон қарор 4-б. «а» кичик б.);

• Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2022 йил 1 майдан бошлаб Федерация маблағлари ҳисобидан ҳар йили меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади (1.03.2022 йилдаги ПҚ-149-сон қарор 7-б. «а» кичик б.);

• Жамғарма маблағлари ҳисобидан шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга шифокорларнинг рецептларига асосан 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситалари, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади (ПҚ-167-сон қарор 4-б. «б» кичик б.);

• Жамғарма маблағлари ҳисобидан оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлган кексаларга шифокорларнинг рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50%игача бўлган суммаси компенсация қилинади (ПҚ-167-сон қарор 4-б. «в» кичик б.);

• Жамғарма маблағлари ҳисобидан кексаларнинг стадион, спорт заллари, бассейн ва бошқа спорт мажмуаларида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади. Бунда абонемент харажатларининг бир ойлик суммаси БҲМнинг 2 бараваридан ошмаган ҳолда спорт йўналишидаги муассасаларнинг ҳисобрақамига ўтказиб борилади (ПҚ-167-сон қарор 4-б. «г» кичик б.);

• Жамғарма маблағлари ҳисобидан давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади. Улар учун республикамиз шаҳарлари ва диққатга сазовор жойларига сайёҳлик сафарлари ташкил этилади, саналари ҳақида 3 ой олдиндан хабардор қилинади (ПҚ-167-сон қарор 4-б. «д» кичик б., 5-б.);

• пенсионерларга Тошкент метрополитенида соат 10.00 дан 16.00 гача бепул юриш ҳуқуқи берилган;

3) солиқ солиш қисмида:

• ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бўлган «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари ижтимоий солиқни тўлашдан озод этилади, СКнинг 408-моддаси 1 ва 2-қисмларида кўрсатилган, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган қолган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун эса солиқ миқдори унинг белгиланган энг кам миқдорининг камида 50%ини ташкил этиши керак. Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади. Имтиёзларга бўлган ҳуқуқ календарь йил давомида вужудга келган ёки тугатилган тақдирда, солиқни қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу ҳуқуқ юзага келган ёки тугатилган ойдан эътиборан амалга оширилади (СК 408-м. 3-қ.);

• пенсионернинг мулкида бўлган мол-мулк 60 кв.м доирасида солиқ солишдан озод қилинади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади (СК 421-м. 2-қ.);

• ёлғиз пенсионерлар ер солиғини тўлашдан озод қилинади. Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногиронлиги бўлган боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномаси асосида берилади (СК 436-м. 1-қ. 4-б.);

• иш берувчидан солиқ даври мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 бараваригача бўлган қийматдаги совғалар ҳамда илгари мазкур иш берувчининг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ҳамда бошқа турлардаги ёрдамга ЖШДС солинмайди (СК 378-м. 1-қ. 10-б.).

Прочитано: 358 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика