Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 50 / Биз яшайдиган уй

Таъмирлов жамғармалари қонунчилик нормасига айланиши керак

 

Турар жойлар мукаммал таъмирланиши ва энергомодернизацияси кимнинг ҳисобидан амалга оширилиши керак? Бу ўринда нима нарса бирламчи-ю, нима нарсалар иккиламчи? Бу профессионал бошқарув олдида турадиган энг муҳим масалалардан. Уйдаги умумий мол-мулк мулкдорларга қарашли бўлади, демак, таъмирлов ва модернизация ишлари ҳам улар ҳисобидан амалга оширилиши керак экан-да. Бунда мантиқ бор. Лекин мулкдорларнинг ўзи бундай серхаражат тадбирларни ўзлари эплай олишармикин? Энергомодернизация ўз навбатида ресурсларни иқтисод қилиш билан боғлиқ масала. Аслида ресурсларни иқтисод қилиш нафақат мулкдорлар, балки давлатнинг ҳам қизиқишидаги иш. МДҲ мамлакатларида иккиламчи уй-жой фонди хусусийлаштириш чоғида аҳолига рисоладагидек ҳолатда топширилган эмас. Ҳозирда бу мулклар нураб қолган, авариявий ҳолатга келган, энергомодернизация ва мукаммал таъмирловни талаб қилмоқда. Ҳамдўстликнинг кўплаб давлатларида бундай тадбирларни молиялаштиришда мулкдорларнинг маблағлари билан бир қаторда давлат бюджети ҳисобидан ҳам фойдаланилади.  

 

Мулкдорлар буни яхши ҳолат деб баҳолашади, шундай бўлиши керак деб ҳисоблашади. Аксарият мутахассислар эса бу каби боқимандалик амалиётидан аллақачон воз кечиш керак деб ўйлайдилар. Бундай кайфият одамларда масъулият ҳиссини рағбатлантирмайди, улар ўз уйлари тақдирини ўйлаганларидагина ўзларини хусусий мулкдор деб ҳис эта бошлайдилар. Бир қатор мамлакатлар бошқа дастак ва манбалардан фойдаланган ҳолда аста-секин давлат кўмагидан воз кечмоқда. Бу борадаги фикр-мулоҳазалар ҳам турличадир. Айримлар давлат субсидияларини ҳеч бўлмаганда янги қурилишларда тўхтатиш керак деб ҳисоблайди. Бошқалар воқеликни тезлаштиришнинг ҳожати йўқ дейишади. Нима бўлганда ҳам бир нарса аниқ: бу ўринда янги схемалар, ёндашувлар, мезонлар ишлаши керак.

Европа мамлакатларида, шу билан бирга Хитой, Туркияда қонун ҳужжатларига биноан мажбурий тартибда амортизация фондларининг (қурилиш ишлари фондлари, захира, таъмирлов фондлари) мавжуд бўлиши ёки камида молиявий таъминотини кўрсатган ҳолда таъмирлаш ишларини ўтказиш тўғрисида талабномалар бўлиши керак: бу ёки кредит ёхуд жамғарма тизими бўлади. Таъмирлов режаларида 10 йилдан ортиқ давр учун ҳисоб-китоблар бўлиши лозим. Бу режалар мунтазам равишда янгиланиб бориши, молиялаштириш манбалари билан доимий тарзда мустаҳкамлаб борилиши керак.

Экспертларнинг фикрича, таъмирлаш жамғарма фондлари қонунчилик нормасига айланиши керак. Шундай йўл тутилмаган тақдирда уйлар нураб боради ва авариявий ҳолатга келаверади. Ўз уйларини таъмирлаш учун ажратмалар қилиш биз юқорида айтган маърифатли мулкдорларни шаклланишига омил бўлади.

Ўзбекистонда мукаммал таъмирлаш учун жамғарма тизими назарда тутилган. Бунинг учун бошқарув органининг депозит счётида ҳар ойда мулкдорлар мажбурий бадалларининг муайян белгиланган суммаси жамланади. Сўнгги йилларда таъмирлаш ишлари хусусий банкларнинг жалб этилган кредитлари ҳисобидан амалга оширилган. 2022–2025 йилларда мукаммал ва жорий таъмирлашни молиялаштириш (белгиланган рўйхат бўйича) мулкдорлар маблағларининг 30 фоизини, Давлат боджетидан 70 фоизини қоплаш назарда тутилган.

Энергомодернизациялаш масаласига келсак, уни мукаммал таъмирлаш ишларидан кейин амалга оширган маъқул. Лекин яна гап бориб маблағга тақаляпти – бу катта харажатни талаб қилади. Энергомодернизациялаш асосан эскириш даражаси юқори бўлган иккиламчи уй-жой фонди учун зарур. Лекин, агар уйнинг ички тизимлари, канализация, электр тармоғи, том ёмон аҳволга келиб қолган бўлса, фасадни иситиш ёки якка тартибдаги иситиш шохобчасини ўрнатиш ҳақида ўйлаш ҳали эрта ҳисобланади. Уйда яшовчилар бу ишларни ёқламайдилар. Бу каби уйларда энг асосий устуворлик мукаммал таъмирлашга қаратилиши керак – уйнинг лойиҳа сифатларини тиклаш, ана ундан кейин мулкдорларнинг хоҳишига қараб яхшилаш тадбирлари, энергомодернизацияни ўйласа арзийди. Экспертлар бундай ёндашувни оқилона ва тўғри ёндашув деб тан олишади.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 159 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика