Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 50 / Биз яшайдиган уй

Бу сизга Европа эмас!

 

Мукаммал таъмирлаш, энергия самарадорлигини амалга ошириш амалиётини ўрганар эканмиз, биз бу борада етарлича муваффақиятларни қўлга киритган Европа мамлакатлари тажрибасига интиламиз. Лекин бу тажрибани доим ҳам собиқ иттифоқ мамлакатларида қўллаб бўладими? Масалан, Австрия, Бельгия, Германия, бошқа мамлакатларда мулкдорлар томонидан уйни энергомодернизациялаш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин бир нечта вариантдаги лойиҳалар тузилади. Бунинг учун бошқарувчи энергоаудиторларни жалб этади. Европалик бошқарувчининг бундай ихтисослашган билимларни эгаллашига ҳожат йўқ. У бор-йўғи ташкилотчи ҳисобланади. Энергоаудитга ҳақ тўлаш керак. Аудит ўтказилгандан кейин мулкдорлар энергомодернизациядан воз кечгудек бўлишса, давлат аудиторларга хизмат ҳақларини тўлаб беради ва мулкдорлар бу ўринда ҳеч нарса йўқотишмайди. 

 

Иқтисодиёти ўтиш палласида бўлган давлатларда қандай? Мутахассислар энергоаудитни ўтказишди. Мулкдорлар модернизацияга харажатлар уларнинг имкониятларидан бир неча баробар ортиқ эканлигини кўришади. Шунда улар таъмирдан воз кечишади, бироқ аудитор хизмат ҳақини улар тўлаб беришади, сабаби давлат европалик давлатларга ўхшаб бу харажатларни ўз зиммасига олмайди. Мулкдорларнинг маблағларини иқтисод қилиб қолиш мақсадида бу борада махсус билимларга эга бўлишмаса-да, энергоаудитни айрим бошқарувчиларнинг ўзлари ўтказишади. Бундан чиқди, МДҲ мамлакатларидаги бошқарувчилар шунчалик кенг миқёсдаги билимларга эга бўлишлари керакки, ҳатто улар энергоаудитни ҳам ўзлари ўтказишлари керак булар экан-да? Шу нарсалар аслида тўғрими? Бошқарувчилар орасида бундай мутахассислар йўқ, қолаверса, бу ўта ихтисослашган соҳа-ку. Мазкур масаланинг ечими кўп квартирали уй-жой фонди учун энергоаудиторларни тайёрлаш бўйича миллий тизимларни ташкил этишда кўринади.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 195 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика