Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 50 / Биз яшайдиган уй

Профессионал бошқарувчи + маслаҳат кенгаши: янги қурилишлар учун тавсия этилади

 

Кўп квартирали уйларни бошқариш усулларининг таҳлили улар ҳар бирининг ижобий ва салбий томонлари борлигини кўрсатади. Ўзини ўзи бошқаришнинг ижобий томони – мулкдорларнинг умумий мол-мулкни бошқаришда шахсий иштироки, ўз уйларини асраб-авайлаши, маблағларни иқтисод қилишида намоён бўлади. Салбий қарашларга келсак, бу борада – мулкдорларнинг профессионализми, малака, тажрибасининг етишмаслиги, қарорлар қабул қилаётганда муаммоларнинг юзага келишини айтиш мумкин. Мулкдорларнинг ҳар бири ўз ишининг устаси бўлиши мумкин, лекин моҳир шифокор, педагог, дастурчи, алоқачи, сотувчилар томни сувоқ қилишни, ертўлани обод этишни, электр хўжалигини ва бошқаларни тушунмайди, қандай қилиб тўғри қарор чиқаришга нўноқлик қилади. 

 

Ўзини ўзи бошқаришдаги «минуслар» профессионал бошқарув йўлга қўйилгандагина «плюс»га айланиши мумкин. Бу ишлар ервопаликларда қандай йўлга қўйилган? У ерда ҳамкорликдаги уйга эгалик қилишни намунали бошқариш профессионал бошқарувчининг маслаҳат кенгаши билан баҳамжиҳат ишлашида намоён бўлади, бу кенгашга уйда яшовчиларнинг уч нафардан беш нафаргача киши аъзо бўлади. Уларнинг махсус билимларга эга бўлиши шарт эмас. Улар бошқарувчига молиявий ҳужжатларни назорат қилишда ёрдамлашадилар, бошқарув шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилишади.

«Профессионал бошқарувчи + маслаҳат кенгаши» схемаси қуйидагича кўринишда бўлади:

• ККУда қисман ваколатларга эга бўлган турар жой мулкдорларнинг бирлашмаларини ташкил этиш;

• кондоминиум, яъни ҳудудни бир неча тараф бошқариши тўғрисида келишувга келиш, унда уйдаги умумий мол-мулкнинг таркиби ёзилади, турли хил қоидалар, шу жумладан таъмирлаш ишлари, энергосамарадор модернизацияни ўтказиш ишлари акс эттирилади;

• мулкдорлар орасидан маслаҳат кенгашини тузишади;

• маслаҳат кенгаши уй учун профессионал бошқарувчини танлайди;

• профессионал бошқарувчи уйда ўрнатилган қоидалар бўйича кондоминиум тўғрисидаги келишувга мувофиқ иш олиб боради. У ҳисоб-китоб ва жамғарма счётларини очади, уй учун ресурсларни етказиб берувчиларни топади, тақдим этилаётган коммунал хизматлар сифати ва миқдорини назорат қилади, мулкдорларга умумий йиғилишларни ўтказишда кўмаклашади, ечимларни ҳал этишда камарбаста бўлади, зарур ахборотларни етказади, барча саволларга жавоб беради ва ҳ.к.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу энг оддий, осон ва анчайин арзон бошқарув тизимидир. Лекин бизнинг вазиятда уни янги қурилишларда амалга оширишни тавсия этишади. Мазкур моделда профессионал бошқарув билан ўзини ўзи бошқариш мувозанатлашган бўлади. Уни ҳам катта, ҳам кичик ККУларда қўлласа бўлаверади. Мулкдорлар умумий мол-мулкни сақлашга доир қоидаларни олдиндан биладиган бўлиши айниқса муҳимдир, бунинг натижаси ўлароқ низолар камроқ юз беради ва бошқарувчига бўлган ишонч ортади. Зарурат туғилганда бошқарувчини дарҳол ўзгартиришнинг иложи бўлади.

Бундай схема нафақат Ғарбий Европада, балки осиё давлатлари – Хитой, Туркия ва бошқаларда ҳам оммалашгандир. Албатта, бу схема самарали ишлаши учун профессионал бошқарувчиларни тайёрлаш ва уларнинг касбни эгаллашларига имконият яратиш зарур ҳисобланади. Гап бу ерда мутахассисларни сертификациялаш, «Ҳамкорликдаги уйга эгалик қилишни бошқариш бўйича мутахассис» (турли мамлакатларда у турлича аталиши мумкин) профессионал стандарти, ўқув режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳақида кетмоқда.

Беларусда мазкур стандарт КММХУ лойиҳаси доирасида Германия, Латвия, Эстония ва бошқа мамлакатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилган. Ўқув дастури профессионал техник таълим тизимида кенг қўлланилади, умумтаълим мактаби 9-синфидан кейин 3 йилга ёки 11-синфидан кейин 1 йилга мўлжалланган. Келгусидаги ўқиш ҳар йиллик малака оширишни (курслар, тренинглар), шунингдек олий маълумот олишни назарда тутади. Ўзбекистонда бунга ўхшаш тадбирлар Promhouse лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилмоқда.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 194 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика