Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 50 / Биз яшайдиган уй

Тушунмоқ, ишонмоқ, иқрор бўлмоқ

 

Кўп квартирали уй-жой фондини бошқариш жараёни – бу доим икки тараф: бошқарувчи ва мулкдор дегани. Бошқарувчи профессионал бўлиши, мулкдор – хабардор бўлиши керак. Лекин доим ҳам шундай бўлавермайди. Бошқарувчи таъмирлаш ишлари, шу жумладан энергомодернизация билан боғлиқ бўлган ишларнинг устунликларини белгилайди ва тушунтиради. Аммо уларнинг муҳимлигини мулкдорлар тушунармикин? Мулкдорлар ана шундай ишлар олиб борилиши лозимлиги ҳақида онгли равишда қарор қабул қилармикинлар ёки барча ишларга рад жавобини берган ҳолда ўз уйларининг техник ҳолати ёмонлашувига сабабчи бўлишадими? Бундай ҳолат бўлмаслиги учун мулкдор саводли мулкдорлар шаклланишига ёрдам бериши керак. 

 

Собиқ иттифоқ мамлакатларида мукаммал таъмирлаш ишлари асосан фуқароларнинг ажратмалари ва давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган. Энергомодернизация – унчалик катта маблағларни талаб қиладиган жараён эмас. Агар уйларда яшовчилар ундан кўзланган мақсад, унинг афзалликлари тушунарли бўлмаса, улар бундай энергомодернизациядан воз кечишади ёки маблағларни тўламай қўйишади-вассалом – бу ҳолда барча саъй-ҳаракатлар пучга чиқади, иш натижа бермайди. Шунинг учун бошқарувининг ишида энг муҳим палла бу – уй эгаларига тўғри ахборот етказиб бера олишдир.

Одатда ҳамкорликда уйга эгалик қилишда қарорлар кўпчилик овоз билан (50%дан юқори) қабул қилинади. Аммо Латвияда, масалан, муҳим масалалар, хусусан, энергомодернизацияга тааллуқли масалалар юзасидан мулкдорларнинг 70%дан юқори қисми овоз бериши керак. Бинобарин, қарорлар қабул қилинаётганда ҳар доим иккиланувчи, қаршилик билдирувчилар топилади, уларга масаланинг моҳияти тўғри тушунтирилган тақдирда, улар ҳам бу ишлар учун розилик билдириши мумкин.

Кўпинча савол туғилади: мулкдорлар билан кимлар ишлаши керак – давлатми, бошқарувчими ёки нодавлат бирлашмаларими (уюшмаларми)? Давлат ушбу субъектлар самарали ишлаши ҳамда ишдан яхши натижалар чиқиши учун ҳадли шароитлар ва рағбатларни яратиб беради. ННТ мулкдорларнинг ҳуқуқий таълимини оширишга ёрдам беради. Бошқарувчи уларга ҳаммадан кўра яқинроқ туради. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бошқарувчи зиммасида нафақат умумий мол-мулкни бошқариш, балки уйларда яшовчиларнинг маърифатини ошириш бўйича вазифалар ҳам турибди. Бу борада муваффақиятларга эришиш учун учта шартга жавоб бериш лозим: мулкдор бошқарувчини тушуниши, ишонмоғи ва ҳаракатларига иқрор бўлмоғи лозим.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 150 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика