Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 50 / Биз яшайдиган уй

Электр таъминотидаги узилишлар нималарга боғлиқ?

 

Кузги-қишки мавсумида иситиш ускуналаридан фойдаланилгани сабабли электр қувватига бўлган талаб 3 бараварга, табиий газга бўлган талаб 4 бараварга ошади. Энергия ресурсларига бўлган юклама кескин ортиб кетади. Бир-бирига боғлиқ бўлган бир қанча омиллар сабабидан алоҳида ҳолларда электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин. Энергетика вазирлигининг Матбуот хизмати қисқа муддатли узилишларнинг сабабларини кўрсатди.  

 

1-омил. Жорий йилнинг 4–5 ноябрь кунлари юртимизнинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг-қумли бўрон кузатилди. Бунинг натижасида электр энергиясини ишлаб чиқарувчи 2 та йирик – Тошкент ва Сирдарё иссиқлик электр станцияларининг энергоқурилмаларини қалин қопламали чанг босиб қолди. Чанг қатламини бартараф этиш мақсадида хавфсизлик қоидаларига мувофиқ станциялардаги энергоқурилмаларни тармоқдан ажратган ҳолда чанглардан тозалаш ишлари олиб борилди. Мазкур олиб борилган тозалаш ишлари давомида электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми камайди ва бунинг натижасида республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида қувват танқислиги ҳолатлари кузатилди.

2-омил. Республикамизда сув ресурслари ўртача кўп йиллик кўрсаткичларга нисбатан паст. Яъни жорий йил сув ҳажми камайгани сабабли гидроэлектр станцияларида йил якунига қадар 5 млрд кВт.соат ёки режага нисбатан 1,5 млрд кВт.соатга кам электр энергияси ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Бу эса қарийб 23 фоизга камни ташкил этади. Мазкур 1,5 млрд кВт.соат электр энергия билан республика аҳоли истеъмолчиларини бир ой мобайнида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мумкин. Шунга қарамасдан, мамлакатимизда мавжуд барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда электр станциялар орқали режада кўрсатилган ҳажмларда электр энергияси ишлаб чиқариш чоралари кўрилмоқда.

3-омил. Ресурслардан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланилмаса, кўрилаётган чоралар ўз самарасини бермаслиги мумкин. Бунинг натижасида тармоқда узилиш ҳолатлари юзага келиши ва истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиши мумкин.

4-омил. Электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари ҳам аниқланмоқда. Бу эса тизимга катта миқдорда салбий таъсирини кўрсатади. Масалан, жорий йилнинг 9 ойи ичида ўтказилган ўрганишлар натижасида электр энергиясидан фойдаланиш бўйича 706 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган, шунингдек, газ тармоғига 2 535 та ҳолатда ноқонуний уланишлар аниқланган.

 

Фактлар, имкониятлар, миқёслар, лойиҳалар

Энергетика вазирлиги Матбуот хизматидан маълум қилишларича, сўнгги йилларда энергетика соҳасида кенг кўламли йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, охирги 5 йил ичида узунлиги 40 600 км бўлган электр узатиш тармоқлари ва 12 900 та трансформаторлар янгиланди. 4 600 МВтдан зиёд янги қувватлар ишга туширилмоқда. Жорий йил куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга 34,152 млрд кВт.соат электр энергияси етказиб берилди. Бу ўтган мавсумга нисбатан 12,5 фоизга кўп электр энергияси дегани.

Куз-қиш мавсумида электр тармоқларида фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида республика ҳудудларида туну-кун ишлайдиган 714 бирликдаги махсус техника билан таъминланган 504 та аварияга қарши бригадалар ташкил этилди. Истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш сифатини яхшилаш мақсадида ҳудудлар бўйлаб туну-кун ишлайдиган 244 та аварияга қарши бригадалар ташкил этилди.

2021 йил октябрь–декабрь ва 2022 йил январь–март ойларида республика истеъмолчиларига 28,933 млрд куб м табиий газ етказиб берилади. Бу ўтган мавсумга нисбатан 1,61 млрд куб м деганидир.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 190 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика