Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 42 / Истеъмолчи бурчаги

Истеъмолчилар коммунал хизматлар фаолиятидан норози

 

Қаҳратон қиш кунлари коммунал соҳада у ёки бу муаммо юзага келса, ундан, энг аввало, аҳоли азият чекади. Жумладан, табиий газ, ичимлик суви, электр энергияси таъминотидаги узилишлар, иситиш тармоғининг носозлиги каби ҳолатлар, шубҳасиз, одамларнинг кундалик турмушига салбий таъсир кўрсатади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган брифингда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаева томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йилда агентликка келиб тушган 21 мингга яқин ариза, шикоят ва таклифнинг 51 фоизи уй-жой коммунал, транспорт хизматларига тўғри келади.

22 фоиз мурожаат савдо ва умумий овқатланиш хизматлари, 15 фоизи алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 11 фоизи реклама муносабатлари ва бошқа масалалар юзасидан бўлган.

Кайд этилишича, кўриб чиқилган мурожаатларнинг 79 фоизи қаноатлантирилган.

Мутахассиснинг таъкидлашича, ўрганишлар давомида аниқланган истеъмолчиларга етказилган зарар миқдори 136 млрд 900 млн сўмни ташкил этади. Бугунги кунга қадар Агентлик саъй-ҳаракатлари билан истеъмолчилар фойдасига 86,5 млрд сўм маблағ (яъни аниқланган маблағнинг 63,1 фоизи) қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилган. Мурожаатларнинг 18 фоизига тегишли тушунтириш берилди ва 3 фоизи ваколатли идораларга юборилди.

 

 

ЎзА асосида.

Прочитано: 48 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика