Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 42 / Қонунчиликдаги янгиликлар

МҲХСга ўқиётган шахслар янада қўллаб-қувватланади

 

Молия вазирининг буйруғи билан Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхати тасдиқланди (рўйхат рақами 3325, 13.10.2021 й.). 

 

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 январдаги 38-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Маълумот учун! Вақтинчалик низомга мувофиқ, ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари қуйидаги тоифадаги шахслар учун қоплаб берилади:

олий таълим муассасаларининг «Бухгалтерия ҳисоби» ва «Аудит» фанлари бўйича педагог кадрлари;

олий таълим муассасаларининг талабалари;

олий таълим муассасаларининг битирувчилари (олий таълим муассасасини тугатгандан сўнг олти ой давомида);

давлат органлари ходимлари.

 

Қуйидагилар тасдиқланган Рўйхатга киритилди:

1. Association of Chartered Certified Accountants (ACCA) қуйидаги фанлар ёки курслар доирасида:

Молиявий ҳисобот Financial Reporting (FR);

Халқаро молиявий ҳисобот дипломи Diploma of International Financial Reporting (DipIFR);

Аудит ва ишонч билдириш хизматлари Audit and Assurance (AA).

2. Certified Institute of Management Accountants (CIMA) – Молиявий ҳисобот ва солиқ солиш Financial Reporting and Taxation (F1) фани ёки курслари доирасида.

3. Institute of Chartered Accountants in England and Wales (ICAEW) – Associated Chartered Accountant (ACA) сертификатлари бўйича қуйидаги фанлар ёки курслар бўйича:

Аудит ва ишонч билдириш хизматлари Audit and Assurance,

Молиявий ҳисоб ва Молиявий ҳисобот Financial Accounting and Reporting.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 13.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.

Прочитано: 62 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика