Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 42 / Истеъмолчи бурчаги

Ўхшаш номлар чалғитувчидир

 

Маълумки, бизнесда бир-бирига ўхшаш фирма номи ёки товар белгиси истеъмолчиларни чалғитишга, қайси товар кимга тегишли эканлигини билмасдан адашишларига сабаб бўлади.

 

 Шундай қонунбузилиш ҳолати юзасидан Aндижон вилояти интеллектуал мулк ҳимояси марказига «Aкмал фарм медикал» МЧЖ томонидан мурожаат қилинди.

Маълум бўлишича, Избоскан туманида рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқбузар «A.Ф.М.» МЧЖ фирма номи «Aкмал фарм медикал» МЧЖ номига адаштириш даражасида айнан ўхшаш экан. Бу эса икки фирма манфаатлари тўқнашувини англатиб, «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонунга зид ҳисобланади.

– Мурожаат ўрганиб чиқилганда, ҳақиқатан Избоскан туманида 2020 йилда рўйхатдан ўтказилган «A.Ф.М.» МЧЖ Aндижон вилоятида 1994 йилдан бери фаолият юритувчи асл ҳуқуқ эгаси «Aкмал фарм медикал» МЧЖ номига айнан ўхшаш бўлган ва дўкон пештоқида фирма номидан товар белгиси сифатида фойдаланган, – деди Aндижон вилояти интеллектуал мулк ҳимояси маркази раҳбари Муроджон Жалолдинов. – Aммо Фуқаролик кодексининг 1098-моддасига биноан юридик шахснинг фирма номи тегишли юридик шахсларни айнан бир, деб ҳисоблашга олиб келиши мумкин бўлган даражада аввал рўйхатдан ўтказилган номга ўхшаб кетадиган бўлса, у рўйхатга олиниши мумкин эмас, деб белгиланган. Бу эса ҳуқуқбузар «A.Ф.М.» МЧЖ фирма номидан товар белгисидан фойдаланиш орқали «Aкмал фарм медикал» МЧЖ манфаатларига путур етказганини англатади.

Мурожаат асосида вилоят интеллектуал мулк ҳимояси маркази томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Натижада суд тартибида жарима ундирилиб, ҳуқуқбузарнинг фирма номи ва хизмат кўрсатиш белгиси ўзгартирилди.

 

Эслатиб ўтиш лозимки, ноҳалол рақобатнинг олдини олиш мақсадида ҳамда истеъмолчилар манфаатини ўйлаб «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасига кўра, адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга айнан ўхшаш бўлган белгилар рўйхатдан ўтказилмаслиги белгиланган.

 

 

ЎзА асосида.

Прочитано: 207 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика