Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 42 / Божхона

Божхона назорати: тезкор, қулай, шаффоф

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан давлат божхона хизмати органлари тизимидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг янги даври бошланди. 

 

Фармонга асосан, божхона юк декларациялари бўйича божхона расмийлаштирувини амалга ошириш жараёнида 2018 йилнинг 1 декабридан «сариқ» ва «қизил», 2019 йилнинг 1 мартидан эса «яшил» ва «кўк» йўлакларни қўллашни назарда тутувчи божхона органларида «Хавфни бошқариш тизими» амалиётга тўлиқ татбиқ этилди. Натижада «ялпи» божхона назоратини ўтказишдан воз кечган ҳолда, хавф профиллари ёки тасодифий танлов асосида товар ва транспорт воситаларининг божхона назорати юқоридаги 4 йўлакдан бирига автоматик йўналтирилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Хавф бу – божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилмаслиги эҳтимолининг даражаси. Ушбу тизим товар ва транспорт воситаларини божхона назоратидан ўтказишда «Хавфни бошқариш тизими» божхона назоратининг қўлланиладиган шакли ва даражасини белгилаб беради. Товарлар божхона чегараси орқали олиб ўтилаётганда божхона операцияларининг ўтказилишини тезлаштириш билан бир қаторда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини аниқлаш, прогноз қилиш ва уларнинг олдини олишда муҳим роль ўйнайди.

Амалдаги қонунчиликда божхона расмийлаштируви муддати 3 кун қилиб белгиланганига қарамасдан, товарларни расмийлаштириш учун сарфланадиган вақтнинг қисқаришига эришилди.

Жумладан, божхона юк декларациялари расмийлаштируви экспортда 3 баробарга бўлса, импортда 2,5 баробарга қисқарган.

Шу билан бирга, ушбу тизим тўлиқ амалиётга жорий этилганидан бошлаб ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг ортиқча молиявий ва вақт сарф-харажатларини кескин қисқаришига олиб келди.

 

Маълумот ўрнида, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан 2021 йил 9 ойи давомида 39% «яшил», 42% «сариқ» ва 19% «қизил» йўлакларида божхона юк декларациялари расмийлаштирилган.

 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 60 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика