Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 42 / Солиқ солиш

Норезидентга тўланадиган фоизларга солиқ солиш

 

«А» корхона – Ўзбекистон резиденти «Б» корхона – РФ резидентидан қарз олган. Фоиз ставкаси 7% этиб белгиланган. «Б» корхона резидентлик сертификатини тақдим этган.

Қарз берувчи РФ резидентининг Ўзбекистонда олган даромадига солиқ солинадими? 

 

– ЎзР норезиденти бўлган юридик шахс томонидан ЎзР резиденти ҳисобланган юридик шахсдан олинган қарз бўйича фоизларга тўлов манбаида солиқ солинади. Бундай даромадларнинг ҳар бир тўлови пайтида норезидентнинг даромадларидан солиқ ушлаб қолинади (СК 351-м. 1-қ., 2-қ. 3-б.).

РФ ва ЎзР ҳукуматлари ўртасида Даромад ва мулкка иккиёқлама солиқ солмаслик тўғрисида битим имзоланган (Москва, 2.03.1994 й., ЎзР ОСнинг 6.05.1994 йилдаги 1075-XII-сон қарори билан ратификация қилинган).

Мазкур Битимнинг 11-моддаси 2-бандида шундай дейилган:

«Аммо бундай фоизлар ҳосил бўлган мазкур Аҳдлашаётган Давлатда шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо бу фоизларни олувчи ва бу фоизларга аслида эгалик қилувчи шахс бошқа Аҳдлашаётган давлатнинг резиденти бўлса, солиқнинг миқдори фоизлар умумий ҳажмининг 10 фоизидан ошмаслиги керак».

Битимнинг 11-моддасида қўлланилган «фоизлар солиққа тортилиши мумкин» ибораси солиқ солиш усулларини танлашни англатмайди. Балки бундай даромадлар вужудга келган мамлакатнинг солиқ қонунчилигида фоизларга солиқ солиниши назарда тутилган бўлса, уларга мажбурий равишда шу мамлакатда Битимда белгиланган ставка бўйича солиқ солинишини англатади.

ЎзР қонунчилигида фоизларга солиқ солиниши назарда тутилган. Битимда ставка фоизлар жами суммасининг 10%дан ортиқ бўлмаган миқдорида белгиланган. Солиқ кодексига мувофиқ норезидентга тўланадиган фоизларга 10%лик ставка бўйича солиқ солинади (СК 353-м. 1-б.). Шу боисдан РФ резиденти ҳисобланган юридик шахсга («Б» корхонага) қарз бўйича фоизлар тўланганда тўлов манбаи бўлган «А» корхона томонидан тўлов манбаида 10%лик ставка бўйича солиқ солиниши лозим. Мазкур ҳолатда резидентлик сертификати талаб этилмайди.

 

Эътибор беринг!

Мазкур ҳолатда шартнома бўйича фоиз ставкаси МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан кам. Бироқ шундай бўлса-да, қарз олувчида даромад аниқланмайди. Қарз олувчининг даромади қайта молиялаштириш ставкаси ва шартнома бўйича фоиз ставкаси ўртасидаги фарқдан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган норма норезидентлар томонидан тақдим этилган қарзларга нисбатан татбиқ этилмайди (СК 299-м. 4, 5-қ.).

Прочитано: 216 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика