Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 42 / Божхона

Қасамёд қабул қилинди

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида жорий йилда ўқишга қабул қилинган курсантларнинг «Ватанга қасамёд»ини қабул қилиш тадбири бўлиб ўтди. 

 

Тантанали тадбирда Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти, депутатлар, божхона хизмати фахрийлари, ота-оналар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда Қўмита раҳбариятининг курсантларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

Таъкидланганидек, Янги Ўзбекистоннинг божхона органлари фаолияти сўнгги йилларда тубдан такомиллашмоқда. Тизимга «Қоғозсиз ва электрон божхона»нинг мантиқий давоми бўлган «рақамли божхона» тамойили кенг жорий қилинмоқда, ахборот тизимлари ва электрон хизматлар сони ва сифатини ошириш орқали божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнлари тобора соддалашмоқда, тезкорлик ошмоқда.

«Хавфларни бошқариш», «Ягона дарча» каби божхона ахборот тизимлари кўмагида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг ҳам вақти, ҳам харажатлари тежалмоқда.

Табиийки, соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлиги юксак билимли, профессионал ва замонавий кадрларга бориб тақалади. Шу жиҳатдан олиб қараганда, бугун қасамёд қабул қилаётган Божхона институти курсантларини олдинда нафақат шарафли, балки ўта масъулиятли бўлган йўл кутмоқда.

Курсантларнинг ҳар томонлама шаффоф ва кучли рақобат муҳитида ўтказилган тест синовларидан сўнг ўқишга қабул қилиниши, энг аввало, мамлакатимизда ёшларнинг сифатли таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши борасида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг амалий ифодаси бўлди.

Тадбирда қасамёд қабул қилган ҳар бир курсантга Соҳибқирон Амир Темурнинг «Темур тузуклари» асари туҳфа қилинишида ҳам улкан рамзий маъно бор.

Тантанали маросимда сўз олган депутатлар, божхона хизмати фахрийлари ва ота-оналар курсантларга келгусидаги ўқиш ва хизмат фаолиятида улкан зафарлар тилашди.

«Ватанга қасамёд» тадбири курсантларнинг саф майдони бўйлаб тантанали юриши ҳамда концерт дастурига уланиб кетди.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 266 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика