Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 42 / Солиқ солиш

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишда ЖШДС бўйича имтиёзлар

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш билан шуғулланадиган корхона юридик шахсни ташкил қилмаган ҳолда ўз хўжалигида фаолият юритадиган фермерлардан ушбу маҳсулотларни харид қилади.

Фермерлар жисмоний шахс сифатида қандай НҲҲга мувофиқ ва қандай солиқларни тўлашдан озод этилган?

 

 

– Амалдаги қонун ҳужжатларида «юридик шахсни ташкил этмаган фермер» тушунчаси назарда тутилмаган. Юридик шахс сифатида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган фермер хўжаликлари мавжуд Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонун).

Эҳтимол, сизнинг корхонангиз деҳқон хўжалигида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотни харид қилаётган бўлиши мумкин. Деҳқон хўжалигидаги фаолият тадбиркорлик ҳисобланади ҳамда деҳқон хўжалиги оила аъзоларининг хоҳишига кўра юридик шахсни ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонун 3-м.).

Уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамолларни, паррандаларни, мўйнали ва бошқа ҳайвонларни, балиқлар ва ҳоказоларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда сотишдан (бундан саноатда қайта ишлаш мустасно) чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда сотишдан олинадиган даромадларга ЖШДС солинмайди, манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотлари бундан мустасно (СК 378-м. 8-б.).

Прочитано: 350 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика