Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 42 / Мутахассис тушунтиради

Ишлаб чиқариш йўқотишлари қандай ҳисобга олинади

 

Деярли ҳар қандай маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўқотишларсиз бўлмайди. Уларни қандай тўғри ҳисобга олишни Profi Training бизнес-тренери, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича эксперт Александра ТОЛМАЧЕВА тушунтирди:

 

– Ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар қайтариладиган ва қайтарилмайдиган бўлади.

Қайтариладиган йўқотишлар – бу техник чиқиндилар ёки иккиламчи хом ашё. Улар физик шаклга эга ва одатда кейинчалик сотиш ёки ўзгача тарзда фойдаланиш учун яроқлидир. Улар эҳтимолий реализация қилишнинг соф қиймати ёки эҳтимолий фойдаланиш нархи бўйича ҳисобга олинади.

Агар техник чиқиндилардан фойдаланиш имкони бўлмаса, корхона уларни утилизация қилади.

Утилизацияни бундай хизматларни кўрсатадиган ихтисослаштирилган компаниялар орқали амалга оширишни тавсия қиламан.

 

Амалиётда ишлаб чиқариш корхоналари бухгалтерларида қандай қилиб қўшимча маҳсулотлар (қайтариладиган техник чиқиндилар) ҳисобини тўғри юритиш мумкин деган савол юзага келмоқда. Улар тайёр маҳсулот таннархига таъсир кўрсатадими?

Қўшимча маҳсулотлар – маҳсулотларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш) чоғида ҳосил бўладиган, бошланғич истеъмолбоплик хусусиятларини тўлиқ ёки қисман йўқотган хом ашё, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотларнинг қолдиқлари.

Қўшимча маҳсулот «бартараф этиб бўлмайдиган» харажатлар туридир. Улар стандарт технологик жараёнда назарда тутилган йўқотишлар бўлиб, улардан қочишнинг имкони йўқ.

Мисол учун, норматив калькуляцияга кўра бошланғич хом ашёнинг 100%идан 95% тайёр маҳсулот чиқади. Тайёр маҳсулотга айланмаган хом ашёнинг ана шу 5%и бартараф этиб бўлмайдиган харажатлар деб номланади.

Бундай чиқиндиларни иккита гуруҳ: қайтариладиган ва қайтарилмайдиган чиқиндиларга бўлиш мумкин.

Улар жисмоний шаклга эга бўлмаса (чанг, газ, иссиқлик кўринишида ҳосил бўлса), қайтарилмайдиган чиқиндилар деб номланади (4-сон БҲМС, АВ рўйхат рақами 1595, 17.07.2006 й.). Бу ҳолда уларни ҳеч қанақасига баҳолай олмаймиз, улар тўлалигича тайёр маҳсулот (хизматлар) таннархига киритилади.

Қайтариладиган чиқиндилар – хом ашё (материаллар), ярим тайёр маҳсулотлар, иссиқлик берувчи ва бошқа турдаги моддий ресурсларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган, бошланғич ресурсларнинг истеъмолбоплик хусусиятларини (кимёвий ёки физик хоссаларини) қисман йўқотган ва шу туфайли харажатлар ошиб кетган (маҳсулот чиқиши камайиб кетган) ҳолда фойдаланиладиган ёки белгиланган мақсади бўйича фойдаланилмайдиган қолдиқлари.

Ушбу қолдиқлар жисмоний шаклга эга бўлиб (қирқмалар, қипиқлар, металл қириндилар), кейинчалик фойдаланиш ёки реализация қилиш учун яроқли бўлса, уларни келгусида корхона балансига кирим қилиш учун эҳтимолий реализация қилинадиган соф қиймати (кейинги ўринларда – ЭРСҚ) бўйича баҳолаш зарур.

Бунинг учун бозорни таҳлил қилиш ва бундай иккиламчи хом ашё тахминан қанча туришини (ушбу хом ашёнинг фаол бозори бўлса) аниқлаш лозим. Бозордан ахборот топиб бўлмаса, уни ўзингиз баҳоланг. Сўнг қўшимча маҳсулотнинг ЭРСҚни тасдиқлаш учун раҳбар имзоси қўйилган буйруқ чиқаринг.

Қўшимча (қайтариладиган) чиқиндилар ҳисобини юритишга доир иккита ҳолатни кўриб чиқамиз.

 

Мисол. Қўшимча (қайтариладиган) чиқиндилардан маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиш

Компания полиэтилен пакетлар ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқариш технологиясига кўра 100% бошланғич хом ашёдан (полиэтилен) 98% тайёр маҳсулот (полиэтилен пакетлар) чиқади. 2% – қайтариладиган чиқиндилар (эритилган полиэтилен). Келгусида ундан маҳсулот (масалан, юқори сифатли полиэтилен талаб этилмайдиган ахлат пакетлари) ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин. Бунинг учун чиқиндиларни майдалаш йўли билан қайта ишлаш лозим.

Март ойида ишлаб чиқариш учун 12 000 сўмдан 900 кг хом ашё сарфланди. Қуйидаги ҳажмда маҳсулот ва чиқиндилар чиқди: тайёр маҳсулот – 882 кг, қайтариладиган чиқиндилар – 8 кг.

Хўжалик операциясининг мазмуни


Счётлар корреспонденцияси


Сумма


дебет


кредит


Ишлаб чиқариш учун хом ашё сарфланди (12 000 сўмдан 900 кг)


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


1010-«Хом ашё ва материаллар»


10 800 000


Қайтариладиган чиқиндилар кирим қилинди (буйруққа кўра 2 000 сўмлик ЭРСҚ бўйича 8 кг) – тайёр маҳсулот таннархини камайтиради


1090-«Бошқа материаллар»


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


16 000


Қайтариладиган чиқиндилар келгусида қайта ишлаш учун жўнатилди


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


1090-«Бошқа материаллар»


16 000


 

 

Мисол. Қўшимча (қайтариладиган) чиқиндилардан ишлаб чиқаришда фойдаланиб бўлмайди, бироқ уларни реализация қилиш мумкин

Компания матбаа маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Босиш жараёнида қайтариладиган қоғоз чиқиндилар ҳосил бўлади. Улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиб бўлмайди, бироқ макулатура сифатида реализация қилиш мумкин. Март ойида матбаа маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 1 кг 16 000 сўмдан сотиб олинган 1 000 кг сарфланган. Босиш жараёнида 40 кг қоғоз чиқиндилар ҳосил бўлган, уларнинг 1 кг ни 800 сўмдан сотиш мумкин.

Хўжалик операциясининг мазмуни


Счётлар корреспонденцияси


Сумма


дебет


кредит


Ишлаб чиқариш учун сарфланди (16 000 сўмдан 1 000 кг)


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


1010-«Хом ашё ва материаллар»


16 000 000


Қайтариладиган чиқиндилар кирим қилинди (буйруққа кўра 800 сўмлик ЭРСҚ бўйича 40 кг) – тайёр маҳсулот таннархини камайтиради


1090-«Бошқа материаллар»


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


32 000


Қоғоз чиқиндилар макулатура кўринишида ЭРСҚ бўйича реализация қилинди (молиявий натижа – ноль)


9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»


1090-«Бошқа материаллар»


32 000


 

Қайтарилмайдиган йўқотишларга табиий йўқотишлар – совуриш, куйинди, қайнатиб қуюлтириш, обдан қовуриш, тўкилиш, қуритиш, силкитиш киради. Улар физик шаклга эга эмас ва улардан кейинчалик фойдаланиб бўлмайди, сабаби улар аслида йўқ.

 

Сарф нормаси қандай белгиланади

Йўқотишлар ва маҳсулотнинг умумий ишлаб чиқариш таннархи ҳисобини юритиш учун корхонада сарф нормалари тасдиқланган бўлиши керак.

Белгиланган ГОСТлардан фойдаланиш, агар улар мавжуд бўлмаса – ҳар бир ишлаб чиқариладиган маҳсулот турига сарф нормасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш зарур.

Бунинг учун корхона маҳсулотнинг синов туркумини ишлаб чиқаради. Одатда буни – штатдаги ёки сарф нормасини бир марта аниқлаш учун ФҲХ шартнома асосида ёлланган технолог бажаради.

Синов туркумини ишлаб чиқариш жараёнида қуйидагилар аниқланади:

● хом ашёнинг зарур миқдори;

● тайёр маҳсулотнинг чиқиши;

● қайтариладиган ва қайтарилмайдиган йўқотишлар миқдори.

Синов туркумини ишлаб чиқариш учун фойдаланилган хом ашё, раҳбарнинг буйруғи/фармойиши билан «ишга тушириладиган» сарф нормалари сифатида ҳисобдан чиқариш далолатномаси асосида ҳисобдан чиқарилади.

Сўнгра ишга тушириладиган сарф нормалари асосида калькуляция тузилади. Уни корхона раҳбари тасдиқлайди ва кейинчалик сарфларни назорат қилиш учун молия бўлимига топширади.

Қуйидагилар сиз синов маҳсулотини қанчалик пухта ишлаб чиқаришингиз ва калькуляцияни қанчалик аниқ тузишингизга боғлиқ:

● маҳсулотнинг таннархи ва нархи;

● сарфланадиган материаллар миқдоридаги фарқларнинг сабаби;

● Катта миқдорда хом ашёга эга корхонада ҳар ойда инвентаризация ўтказишни тавсия қиламан. Молиявий назоратчи албатта аниқланган ортиқча ва камомадларнинг сабабларини таҳлил қилиши шарт – айбдорларни аниқлаш, зарурат бўлганда калькуляцияга ўз вақтида ўзгартиришлар киритиш ва ҳ.к. мақсадида;

● солиқ ҳисоби ва солиқ юки.

● Табиий камайиши нормаларидан ортиқча материаллар йўқолиши фойда солиғи бўйича чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади (СК ­317-м. 1-қ.);

● харидлар бюджети ва пул маблағлари бюджетини тузиш.

Агар сарф нормалари нотўғри белгиланган бўлса, корхона омборда зарур ҳажмда хом ашё мавжуд бўлмаган вазиятда қолиши мумкин. Бу етказиб бериш муддатларини бузишга, ҳамкорлар ва ишга доир обрўйини йўқотишга олиб келиши мумкин.

 

Мисол. Қайтарилмайдиган йўқотишларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш

Компания маҳсулот ишлаб чиқаради. 1 бирлик маҳсулот учун сарф нормалари:

100% хом ашё – 10 кг.
Маҳсулот бирлигининг таннархи = хом ашё нархи + қайта ишлаш харажатлари (меҳнат, ишлаб чиқариш қўшимча харажатлари)) = 12 000 сўм


Тайёр маҳсулотнинг чиқиши – 30%


3 кг


Сотиш/қайта ишлаш мумкин бўлмаган техник чиқиндилар – 50%


5 кг


Қайтарилмайдиган йўқотишлар (кўринмайдиган куйинди) – 20%


2 кг


 Бир ой давомида 500 маҳсулот бирликлари ишлаб чиқарилди.

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма, сўм


Дебет


Кредит


Ҳисоб-китоб


Хом ашё цехга қайта ишлашга топширилди


60 000 000


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


1010-«Хом ашё ва материаллар»

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»

6510-«Суғурта бўйича тўловлар»

0230-«Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»

10 кг х 12 000 сўм х 500 бирлик


Омборга тайёр маҳсулот кирим килинди


60 000 000


2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот»


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»


500 бирлик 3 кг дан


Сотиш/қайта ишлаш мумкин бўлмаган техник чиқиндилар


0




5 кг х 500 бирлик = 2 500 кг


 

Қайтарилмайдиган йўқотишлар қиймати тайёр маҳсулот таннархига киритилади.

1 бирлик тайёр маҳсулотнинг таннархи = 60 000 000 / 500 бирлик = 120 000 сўм.

Кейинчалик сотиш ва қайта ишлашга яроқсиз бўлган техник чиқиндилар қийматга эга эмас. Бунда корхона утилизацияга қадар уларнинг миқдорий ҳисобини юритиши керак.

Прочитано: 321 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика