Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 42 / Мутахассис тушунтиради

Ижара шартномаси рисоладагидек, лекин хавф юқори…

 

ДСҚ нима учун «Менинг ҳолатимни текшириш» интерактив сервисида «Жойлашган жойи бўйича хусусий, ижарага олинган ёки бепул фойдаланаётган кўчмас мулки мавжуд эмас» мезони бўйича солиқ хавфи даражасини баҳолаш нотўғри бўлиши мумкинлигини ва бу ҳолда қандай ҳаракат қилишни тушунтирди.

 

Кўчмас мулк ариза берувчига тегишли эканлигини мазкур сервис кадастр маълумотлар базаси орқали, ижарага олиш ёки бепул фойдаланиш ҳолатини эса солиқ органларининг маълумотлар базаси ва E-ijara махсус сайти орқали текширади. 2022 йил 1 январдан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар унда кўчмас мулкни ижарага бериш ёки бепул фойдаланиш шартномаларини рўйхатдан ўтказишлари шарт (22.09.2021 йилдаги ­595-сон ВМҚ 3-б. «в» кичик б.).

Январдан бошлаб юқорида айтиб ўтилган муаммо айниқса долзарб бўлади. Ижарага бериш ёки бепул фойдаланиш бўйича барча шартномалар тўғри расмийлаштирилган бўлиши мумкин. Бироқ, агар улар E-ijara тизимида мавжуд бўлмаса, тизим сиз уларни яширгансиз, деб ҳисоблайди. Тегишинча, сизга барча келиб чиқадиган оқибатлари билан хавфнинг юқори даражаси берилади.

Ҳозирги вақтда E-ijara сайти ва «Менинг ҳолатимни текшириш» сервиси синовдан ўтказилмоқда ва маромига етказиб қайта ишланмоқда, шу боис нотўғри ишлаши мумкин. Синов даври ўтгандан кейин, шартномалар E-ijara сервисида рўйхатдан ўтказилмаганда:

● бу ҳолат солиқ хавфининг юқори даражаси мезонларидан бири деб эътироф этилади;

● ҚҚС тўловчиси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилишининг вақтинча тўхтатилишига сабаб бўлади;

● ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани рад этиш учун сабаб бўлади.

Эътибор беринг, шартномани E-ijara да рўйхатдан ўтказиш учун иккала томон ЭРИга эга бўлиши керак.

E-ijara ёки «Менинг ҳолатимни текшириш» сервиси билан муаммолар юзага келса, бу ҳақда қуйидагилар орқали хабар беринг:

● 1198 қисқа рақами орқали;

● «Тадбиркор ва Солиқчи» гуруҳида.

 

Манба: soliq.uz.

Прочитано: 293 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика