Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кескин кураш олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Самарқанд туманида тезкор тадбир ўтказишганда фуқаро Х.Х. умумий қиймати 193,7 млн сўмлик 298 дона «Remdesivir For Injection 100 mg» номли дори воситаларини шартли харидорга ноқонуний тарзда сотаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Юқоридаги ҳар икки ҳолат юзасидан божхона органлари суриштирув ҳаракатларини бошлаб юборган.
Тошкент шаҳар ва Самарқанд вилояти божхона бошқармалари ахборот хизматлари материаллари асосида.