Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 35 / Бухгалтерга тавсиялар

Ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚСсиз тузатиш киритиш тартиби

 

Ҳисобга қабул қилишга йўналтирилган ҚҚСга киритиладиган тузатишлар шакллари қуйидагича бўлиши мумкин:

илгари ҳисобга қабул қилинган солиқ суммасини ҳисобдан чиқариб ташлаш;

илгари товарлар ва хизматлар қийматига киритилган солиқ суммасини ҳисобга қабул қилишга йўналтириш.

Вазиятга қараб, тузатиш киритиш суммасини объектларнинг баланс қийматини оширишга (ёки камайтиришга) ёхуд фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган харажатлар (ёки даромадлар) таркибига киритинг (СК ­269-м. 7-қ.).

 

Ҳисобга киритилган ҚҚС қачон ҳисобдан чиқарилади

Илгари ҳисобга қабул қилинган «кирим» ҚҚС суммасига тузатиш киритинг (ҳисобдан чиқариб ташланг), агарда:

сотиб олинган товарлар ва хизматлар келгусида солиқ солишдан озод этилган айланма учун фойдаланганда;

товарларнинг бузилиши ёки йўқолиши табиий йўқотиш меъёрларидан ошиши содир бўлганда. Агар бундай меъёрлар қонун билан белгиланмаган бўлса, уларни ўзингиз мустақил ўрнатинг. Эсда тутингки, бундай меъёр фавқулодда ҳолатлар (табиий офат, ёнғин, авария, йўл транспорт ҳодисаси ва бошқа шу каби ҳолатлар) муносабати билан товарларнинг бузилишига ёхуд йўқотилишига нисбатан татбиқ этилмайди;

етказиб берувчи томонидан тақдим қилинган ҳисобварақ-фактура, белгиланган қонунга мувофиқ ҳақиқий эмас деб топилганда;

сиз ҚҚС тўловчиси бўлмасангиз ёки солиқни тўлашдан озод этилсангиз (СК 269-м. 1-қ.). Солиқ тўламайдиганлар таркибига ўтган санага ёки солиқдан озод этилган санага ҚҚС билан сотиб олинган товарлар қолдиқларига тегишли ҚҚСни ҳисобдан чиқаринг ва товарлар қийматига киритинг.

 

Ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритишда, товар-моддий захиралар бўйича қолдиқларнинг фақат бундай тузатишларни амалга оширишдан олдинги охирги ўн икки ой ичида олинганининг ҳисобини олинг (СК 269-м. 3-қ.).

 

Вазият. Корхона озод қилинган айланмада фойдаланилган товарлар бўйича ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритади

Қурилиш корхонаси – ҚҚС тўловчиси, буюртмачиларнинг объектида қурилиш монтаж ишларини бажаради. Ҳисобга қабул қилинадиган ҚҚС суммасини аниқлаш учун корхона алоҳида ҳисоб юритиш усулидан фойдаланади.

Май ойида корхона 57 500 минг сўмлик қурилиш материаллари сотиб олди, шу жумладан ҚҚС 7 500 минг сўм. Май ойида ҚҚСдан озод қилинган айланма мавжуд эмас эди, шунинг учун «кирим» ҚҚСнинг жами суммаси ҳисобга олинди.

Июнь ойида корхона ХУЖМШ билан уй-жой фондини таъмирлаш юзасидан шартнома тузди.

Бундай ишлар учун ҳақ аҳоли томонидан ХУЖМШлар орқали тўланади ва ҚҚСдан озод қилинади (СК 243-м. 1-қ. 16-б.). Уларнинг бажарган ишлари учун ҚҚС аллақачон ҳисобга қабул қилинган, май ойида олинган материаллардан хам фойдаланилган эди.

Фойдаланилган материаллар ҚҚСсиз қиймати 15 000 минг сўмни ташкил қилган. Шунга кўра, уларнинг ҚҚС суммаси 2 250 минг сўмни (15 000 х 15%) ҳисобдан чиқариб, бажарилган ишлар таннархига киритиш лозим.

Бухгалтерияда ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритишни қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Май ойида сотиб олинган материаллар

 

50 000

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Харид қилинган материалларнинг ҚҚС суммаси ҳисобга қабул қилинди

 

7 500

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

Материаллар ҳисобдан чиқарилиб, бажарилган ишлар таннархига киритилди:

 

 

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

май ойида – солиқ солинадиган ҚҚС;

 

35 000

 

 

 

июнь ойида – ҚҚСдан озод қилинган

 

15 000

 

Май ойида ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига июнь ойида тузатиш киритилди

 

2 250

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда (1-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.) июнь учун илгари ҳисобга қабул қилинган суммага тузатиш киритишни қуйидагича акс эттиринг:

15 фоиз ставкада солиққа тортиладиган айланмалар учун ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига 2 250 минг сўмга тузатиш киритинг (камайтиринг) ва юзага келган суммани ҚҚС ҳисоб-китоби 3-илованинг 0301-сатри 4-устунида акс эттиринг;

Солиққа тортилмайдиган айланмага тегишли «кирим» ҚҚС суммасини 2 250 минг сўмга оширинг ва юзага келган суммани ҚҚС ҳисоб-китоби 3-илованинг 0302-сатри 4-устунида акс эттиринг.

 

Вазият. Корхонада материалларнинг меъёрлардан ошиқча бузилишлари аниқланганда ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилади

ҚҚС тўловчи корхона инвентаризация натижаларига кўра омборда 1 000 минг сўмлик фойдаланишга яроқсиз материаллар борлигини аниқлади. Ушбу турдаги материаллар учун табиий йўқотиш меъёрлари мавжуд эмас. Бузилишни содир этган айбдорлар аниқланмаган. Материаллар ҚҚС билан сотиб олинган эди, шунга кўра ўрнатилган тартибда ҳисобга қабул қилинган.

Тузатиш киритиладиган ҚҚС суммаси 150 минг сўмни (1 000 х 15%) ташкил этади. Уни бюджетга ҳисоблаш керак ва яроқсиз материаллар қийматига киритиш лозим.

Бухгалтерияда ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритишни қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Ҳисобдан чиқариладиган, яроқсиз материалларга тегишли ҚҚС суммасига тузатиш киритилди

 

150

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Яроқсиз материаллар ҳисобдан чиқарилди

 

1 150

 

5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

Яроқсиз материалларни ҳисобдан чиқариш бўйича зарар акс эттирилди

 

1 150

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда (1-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.) ҳисобга қабул қилинган суммага тузатиш киритишни қуйидагича акс эттиринг:

ҚҚС билан сотиб олинган, инвентаризация натижасида аниқланган яроқсиз материаллар қийматини (1 000 минг сўм), ҚҚС ҳисоб-китоби 3-илованинг 0602-сатри 3-устунида акс эттиринг;

Ҳисобга қабул қилинган ҚҚС бўйича (150 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китоби 3-илованинг 0602-сатри 4-устунида акс эттиринг.

 

Вазият. Корхона етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактураси хақиқий эмас деб топилганда ҳисобга қабул қилинган ҚҚС бўйича тузатиш киритади

ҚҚС тўловчи корхона етказиб берувчидан ҚҚС билан 57 500 минг сўмлик товар сотиб олди. Етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурада 7 500 минг сўм миқдорида ҚҚС акс эттирган.

Ўтказилган камерал текширувда солиқ органлари ушбу товарларни сотиш пайтида етказиб берувчи ҚҚС тўловчилари рўйхатидан чиқарилганлигини аниқладилар. Шунга кўра, товарларни етказиб бериш учун ёзилган ҳисобварақ-фактура ҳақиқий эмас деб топилган.

Корхона ушбу етказиб бериш бўйича ҳисобга қабул қилинган 7 500 минг сўм ҚҚС суммасига тузатиш киритиши шарт. Уни бюджетга ҳисоблаш керак ва товарлар қийматига киритиш лозим.

Бухгалтерияда ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритишни қуйидагича акс эттиринг:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Харид қилинган товар

 

50 000

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Харид қилинган товарлар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга қабул қилинди

 

7 500

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

Етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактураси ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли, илгари ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилди

 

7 500

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда ҳисобга қабул қилинган суммага тузатиш киритишни қуйидагича акс эттиринг:

Ҳақиқий эмас деб топилган ҳисобварақ-фактурага биноан ҚҚСсиз товар қиймати (50 000 минг сўм), ҚҚС ҳисоб-китоби 3-илованинг 0603-сатри 3-устунида акс эттиринг;

Ҳисобга қабул қилинган ҚҚС бўйича тузатиш киритилган суммани (7 500 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китоби 3-илованинг ­0603-сатри 4-устунида акс эттиринг.

 

Вазият. Корхона ҚҚС тўловчиси мақомини йўқотганда ҚҚС бўйича ҳисобга қабул қилинган суммага тузатиш киритади

ҚҚС тўловчи – корхона янги йилдан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтди.

1 январь ҳолатига кўра, омборда декабрь ойида 7 500 минг сўмлик ҚҚС билан харид қилинган 57 500 минг сўмлик товар мавжуд бўлган. ҚҚС белгиланган тартибда ҳисобга олиш учун қабул қилинган.

Корхона 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчиси мақомини йўқотганлиги сабабли, товар-моддий захиралар қолдиғи бўйича ҳисобга қабул қилинган суммага тузатиш киритиши зарур.

Тузатиш киритилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси 7 500 минг сўмни ташкил этади. Уни бюджетга ҳисоблаш керак ва товарлар қийматига киритиш лозим.

Бухгалтерияда ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритишни қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Декабрда харид қилинган товар

 

50 000

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Харид қилинган товарлар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга қабул қилинди

 

7 500

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

Илгари ҳисобга қабул қилинган ва қолдиқ товарларга тўғри келадиган ҚҚС суммасига тузатиш киритилди

 

7 500

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Январда сотилган товарлар таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

57 500

 

9120-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда Декабрь ойи учун ҳисобга қабул қилинган суммага тузатиш киритишни қуйидагича акс эттиринг:

ҚҚС тўламайдиган корхоналар тоифасига ўтиш вақтига ҚҚС билан харид қилинган ва омборда мавжуд товарлар қиймати (50 000 минг сўм), ҚҚС ҳисоб-китоби 3-илованинг 0604-сатри 3-устунида акс эттиринг;

Ҳисобга қабул қилинган ҚҚС бўйича тузатиш киритилган суммани (7 500 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китоби 3-илованинг ­0604-сатри 4-устунида акс эттиринг.

 

Харид қилинган товарлар ва хизматлар қийматига илгари киритилган ҚҚС қачон ҳисобга олиш учун қабул қилинади

Илгари ҳисобга олиш учун қабул қилинмаган, «кирим» ҚҚС суммасига тузатиш киритинг (ҳисобга олиш учун қабул қилинг), башарти:

ҚҚСдан озод қилинган айланмаларда фойдаланиш учун харид қилинган асосий воситалар, кўчмас мулк объектлари ва номоддий активлар, солиқ солинадиган айланмаларда фойдаланила бошланса;

ҚҚСдан озод қилинган айланмаларда фойдаланиладиган қурилиш, модернизация қилиш, реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлаш, асосий воситалар ва кўчмас мулкларни таъмирлаш учун товарлар ва хизматлар харид қилинган бўлиб, кейинчалик ушбу объектлар солиқ солинадиган айланмаларда фойдаланила бошланса;

ҚҚСдан озод этилган айланмаларда фойдаланиш учун харид қилинган товар ва хизматлар, ҳақиқатда солиқ солинадиган айланмаларда фойдаланилган бўлса;

корхона ҚҚС тўловчисига айланганда (СК 269-м. 2-қ.). Солиқ тўловчиси тоифасига ўтган санада, ҚҚС билан сотиб олинган товарлар қолдиқлари бўйича ҚҚСни алоҳида ажратиб олиб ҳисобга олиш учун қабул қилиш ҳуқуқига эгасиз.

Ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритишда товар-моддий захиралар бўйича қолдиқларнинг фақат бундай тузатишларни амалга оширишдан олдинги охирги ўн икки ой ичида олинганининг ҳисобини олинг (СК 269-м. 3-қ.).

 

Вазият. Корхона солиқ солинадиган айланмаларда фойдаланилган товарлар бўйича ҚҚС суммасига тузатиш киритади

ҚҚС тўловчи қурилиш корхонаси уй-жой фондини таъмирламоқда. Бундай ишларга аҳоли томонидан ХУЖМШ орқали тўланади ва бундай тўловлар ҚҚСдан озод қилинган (СК 243-м. 1-қ. 16-б.). Қурилиш материаллари учун етказиб берувчиларга тўланган ҚҚС, уларнинг сотиб олиш қийматига киритилади.

Ҳисобга қабул қилинадиган ҚҚС суммасини аниқлаш учун корхона ҳисобни алоҳида-алоҳида юритиш усулидан фойдаланади.

Корхона май ойида 57 500 минг сўмлик қурилиш материаллари сотиб олди, шу жумладан ҚҚС 7 500 минг сўм. Май ойида солиқ солинадиган айланма мавжуд эмас эди, шунинг учун «кирим» ҚҚСнинг жами суммаси (7 500 минг сўм) материалларнинг сотиб олиш қийматига киритилган эди.

Корхона июнь ойида қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун ҚҚС солинадиган пудрат шартномасини тузди. Июнь ойида бажарилган ишлари учун ҚҚС уларнинг қийматига киритилган, май ойида сотиб олинган материаллардан ҳам фойдаланилган эди.

Фойдаланилган материаллар қиймати ҚҚС билан 11 500 минг сўмни ташкил этди. Шунга кўра, уларнинг ҚҚС суммаси 1 500 минг сўмни (11 500 / 115 х 15) бажарилган ишлар таннархидан чиқариб олиб, ҳисобга олиш учун қабул қилиш лозим.

Бухгалтерия ҳисобида ишлар таннархига киритилган ҚҚС суммасига тузатиш киритишни қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Май ойида харид қилинган материаллар

 

57 500

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Июнь ойида ҚҚСга тортилган бажарилган ишлар таннархига киритилган материаллар ҳисобдан чиқарилди

 

11 500

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

Ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига июнда тузатиш киритилди

 

1 500

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (ҚҚС бўйича)»

 

1 500

(сторно)

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда июнда тузатиш киритишни қуйидагича акс эттиринг:

ҚҚСга тортилган айланмаларда фойдаланилган, ҚҚСсиз материаллар қийматини (10 000 минг сўм), ҚҚС ҳисоб-китоби 3-илованинг 0132-сатри 3-устунида акс эттиринг;

Ҳисобга қабул қилинган ҚҚС бўйича тузатиш киритилган суммасини (1 500 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китоби 3-илованинг 0132-сатри 4-устунида акс эттиринг.

 

Вазият. ҚҚС тўловчисига айланган корхона, илгари товар қийматига киритилган солиқ суммасига тузатиш киритади.

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхона май ойида 57 500 минг сўмлик товар сотиб олди, шу жумладан ҚҚС – 7 500 минг сўм. ҚҚС товар таннархига киритилган эди.

Корхона 1 июндан бошлаб ҚҚС тўловчисига айланди ва ушбу товарни ҚҚС билан 69 000 минг сўмга сотди.

Илгари таннархига киритилган, июнь ойида сотилган товарларга тегишли ҚҚС суммасига (7 500 минг сўм), тузатиш киритиш лозим. Уни товар қийматидан чиқариб олиб, ҳисобга олиш учун қабул қилиш керак.  

Бухгалтерияда илгари товар қийматига киритилган ҚҚС суммасига тузатиш киритишни қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Майда сотиб олинган товар

 

57 500

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Товарларнинг қолдиғига тегишли бўлган ва илгари унинг таннархига киритилган, июнь ойида тузатиш киритилган ва ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммаси

 

7 500

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

2910-«Омбордаги товарлар»

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

Июнь ойида сотилган товар таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

50 000

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

Товар сотишдан олинган даромад акс эттирилди (69 000 / 1,15)

 

60 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

Сотилган товар қийматидан ҚҚС ҳисобланди

(69 000 / 115 х 15)

9 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда июнда тузатиш киритишни қуйидагича акс эттиринг:

ҚҚС тўловчиси тоифасига ўтган вақтда, омборда мавжуд товарларнинг ҚҚСсиз қийматини (50 000 минг сўм), ҚҚС ҳисоб-китоби 3-илованинг 0121-сатри 3-устунида;

Тузатиш киритилган ҚҚС суммасини (7 500 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китоби 3-илованинг 0121-сатри 3-устунида.

 

Ирина ПОДОЛЬСКАЯ,

солиқ маслаҳатчиси,

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 420 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика