Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 35 / Қонунчиликдаги янгиликлар

ҚҚС маъмуриятчилигида нима ўзгаради

 

Президентнинг 24.08.2021 йилдаги «Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-5231-сон қарори билан ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш ва ҚҚСнинг салбий суммасини қоплаш (қайтариш) тартибига ўзгартиришлар киритилди (ҳужжат матни «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида берилмоқда).

 

2021 йил 1 октябрдан бошлаб экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) ҚҚС суммасини солиқ тўловчининг Ўзбекистондаги ҳисобварақларига чет эл валютаси тушуми келиб тушишидан қатъи назар ҳиcобга олиш тартиби ўрнатилди.

Ушбу имконият:

● охирги бир йил давомида валюта тушумларини ўз вақтида таъминлаб келаётган;

● экспорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаган – интизомли солиқ тўловчиларга татбиқ этилади.

 

Солиқчилар товарлар «экспорт» божхона режими остида чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида валюта тушуми ёки унинг бир қисми экспорт қилувчининг Ўзбекистондаги ҳисобварағига келиб тушмаган тақдирда, ҚҚСнинг барча суммаси ёки унинг тегишли қисмини ҳисобдан чиқаришлари мумкин.

 

Товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини ишлаб чиқиш ва тажриба тариқасида 2022 йил 31 декабргача амалиётга жорий қилиш режалаштирилмоқда.

2022 йил 1 январдан бошлаб:

● ҚҚСнинг салбий суммасини қоплаш учун солиқ органларига ариза билан алоҳида мурожаат қилиш ҳақидаги мажбурий талаб бекор қилинади;

● солиқ тўловчи тегишли солиқ даври учун солиқ ҳисоботини топширишда, солиқ органларини хабардор этган ҳолда ҚҚС салбий суммасини қоплаш (қайтариш) талабини билдиришга ҳақли.

ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи шакллари ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда 3 ой ичида – декабрга қадар қайта ишлаб чиқилиши даркор.

 

buxgalter.uz

Прочитано: 378 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика