юридик шахслар учун
2021 ЙИЛ СЕНТЯБРЬ
5 СЕНТЯБРЬ7
2021 йил август ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни
(СК 355-м. 2-қ. 1-б.)
2021 йил август ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни
(СК 390-м. 2-қ.)
9 СЕНТЯБРЬ
2021 йил сентябрь ойи учун айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича аванс тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни1
(СК 432-м. 1-қ.)
10 СЕНТЯБРЬ
2021 йил августь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни
(СК 133-м. 12-қ.)
2021 йил август ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни
(СК 292, 293-м.)
2021 йил сентябрь ойи учун айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларни йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2021 йилнинг III чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни2
(СК 417-м. 6-қ.)
2021 йил август ойи учун алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан «Соғлом турмуш тарзи» платформасининг ғазначилик ҳисобварағига йиғим бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва йиғимни тўлашнинг сўнгги куни
(Тартибнинг 8-9-б., 28.04.2021 йилдаги 253-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низомга 2-илова)
14 СЕНТЯБРЬ
2021 йил август ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадаллар тўлашнинг сўнгги куни
(Жамғариб бориладиган пенсия тизимида Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий ҳисобварақларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди, ВМнинг 21.122.2004 йилдаги 595-сон қарорига 1-илова)
15 СЕНТЯБРЬ
2021 йил август ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни
(СК 389-м. 1-қ. 2-б.; 390-м.; 407-м. 4 ва 5-қ.)
2021 сентябрь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни2
(СК 392-м. 1 ва 2-қ.)
20 СЕНТЯБРЬ
2021 йил август ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни3
(СК 259-м., 273-м. 1, 2 ва 4-қ.)
2021 йил август ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
(СК 273-м. 1, 2 ва 4-қ.)
2021 йил август ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни4
(СК 345-м. 5 ва 6-қ.)
2021 йил август ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни5
(СК 355-м., 1 ва 2-қ.)
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини:
● 2021 йил сентябрь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни;
● 2021 йилнинг III чораги учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни
(СК 448-м. 3-қ.)
2021 йил август ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни
(СК 454-м. 3 ва 4-қ.)
23 СЕНТЯБРЬ
2021 йил сентябрь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни6
(СК 340-м. 2, 7 ва 8-қ.)
25 СЕНТЯБРЬ7
2021 йил август ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни
(АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди)
______________
1Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан ер солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади.
2Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади.
3Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, 2021 йил август ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади.
ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этади.
4Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади.
5Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади.
6Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди.
Жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган солиқ тўловчилар, ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди.
7Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.
Солиқ тўловчининг тақвими - «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг қайтадан чоп этилишига «Norma» МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.