Президентнинг 10.05.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ПФ-6222-сон Фармони муносабати билан статистика ҳисоботининг қуйидаги шаклларини топшириш муддатлари 2021 йил 8 сентябрга қадар (8 сентябрь ҳам киради) узайтирилади:
● 12-narx (xarid) shakli «Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурслари ўртача нархлари тўғрисида ҳисоботи»;
● 12-korxona shakli «Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот»;
● 12-korxona (sanoat) (12-korxona shakliga ilova) «Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот»;
● 12-korxona (savdo) (12-korxona shakliga ilova) «Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот»;
● 12-korxona (xizmat) (12-korxona shakliga ilova) «Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот».
Давстатқўм серверлари кечаю кундуз ишлайди ва ҳисоботларни белгиланган муддатдан аввал юбориш мумкин.
Манба: norma.uz.