Norma.uz

Асосларга кўра

 

ЕИдаги кўпгина давлатлардаги сингари Франция кексалари ҳам 65 ёшда (аёллар) ёки 67 ёшда (эркаклар) пенсияга чиқади. Французлар ўртача 80 йил умр кўрадилар, мамлакатдаги ўртача пенсия миқдорида эса – 1 400 евро атрофида. 

 

Француз пенсия тизими экспертлар томонидан жаҳонда энг мураккаб ва кўп қиррали деб тан олинган умумий ижтимоий суғурта тизимининг бир қисми ҳисобланади. Пенсияга оид айрим қоидаларнинг мазмун-моҳиятининг яна бир томони фавқулодда вазиятлардан ўзини ҳимоя қилиш ва пенсия тўловларини олишнинг энг мақбул усулини танлаш имконияти ҳисобланади. Бошқача айтганда, француз пенсионери унга ҳолатига қараб якка тартибда пенсия ҳисобланишига умид боғлаши мумкин. Бунда пенсия тўловларига боғлиқ бўлган бирон-бир жиҳат (масалан, иш жойида олинган ногиронлик, зарарли шароитдаги ишлар ва ҳ.к.) эътибордан четга қолиб кетмайди. Мамлакат қонунчилигига мувофиқ энг юқори миқдордаги пенсияга талабгор бўлган ходим Франция корхонасида 40 йил ёки ундан кўп вақт ишлаши лозим. Натижада ана шу 40 йилдан юқори маош тўланган 25 йили пенсия миқдорини белгилашда ҳисобга олинади. Францияда базавий миқдордан ташқари, жамғариб бориладиган пенсия ҳам мавжуд, ушбу пенсия махсус балл тизими ёрдамида алоҳида тарзда ҳисобланади. Натижада пенсияга чиққан француз ярим маоши миқдорида ойлик тўловларни ҳамда суғурта жамғармасидан муайян суммани олади.

Мамлакат фуқароси бутун ҳаёти давомида, масалан, 41,5 йил (ёки 166 чорак) ишлаган бўлса, у 100 фоизлик пенсия тўловчига талабгор бўлиши мумкин. Ушбу муддатгача ишланмаган ҳар бир чорак тўлов миқдорини 1,25%га камайтиради. Меҳнат стажида ишсизлик ёки ҳомиладорлик сабабли (ярим йилгача) узилиш бўлса, бу вағт пенсияни ҳисоблашда ҳисобга олинишини инобатга олиш лозим.

 

Манба: visasam.ru.

 

 

Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради. 

 

Прочитано: 218 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика