Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 32 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Кўчма савдо – «К-SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали

 

Вазирлар Маҳкамасининг 3.08.2021 йилдаги 485-сон қарори билан кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари белгиланди (ҳужжат матни «СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида берилмоқда).

 

Ҳужжатга асосан мобиль савдо объектларини ­«K–SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказган тадбиркорлар Ўзбекистон ҳудудида кўчма савдо билан шуғулланишлари мумкин.

Қарор билан Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, у билан кўчма савдони амалга оширишнинг мажбурий талаблари ва шартлари, савдо объектларининг ихтисослашуви, кўчма савдоси тақиқланган товар турлари назарда тутилган.

Хусусан, рўйхатдан ўтказилган мобиль савдо жойини ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга фойдаланишга ёки ижарага бериш тақиқланади.

Транспорт воситаси орқали мобиль савдо фаолияти «K–SAVDO» ААТ орқали савдо қилинадиган жой ҳақида хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилади.

Мобиль савдо жойи электрон аукционда сотилади. Бунда тадбиркорга электрон аукционда сотиб олинган кўчма савдо жойидан кўпи билан 36 ой муддатга фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Кўчма савдо майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини олган тадбиркорлар фақат байрам ва оммавий тадбирлар ўтказиш даврида вақтинчалик асосда жойлаштириш схемасидан ташқарида фаолият юритиши мумкин.

«K–SAVDO» ААТда кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.

Жойлашиш схемалари ҳар уч йилда бир марта қайта кўриб чиқилади.

Шунингдек, қарор билан Умумий овқатланиш ташкилотлари мавсумий кафеларининг ишлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Ҳужжатга асосан:

2021 йил 1 октябрга қадар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафеларини жойлаштириш бўйича электрон ариза бериш хизмати жорий этилади;

2021 йил 1 ноябрга қадар ҳар бир туман (шаҳар) кесимида кўчма савдо жойлари танланади ва кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари тузилади ҳамда улар «K–SAVDO» ААТга жойлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 03.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

Прочитано: 371 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика