Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 32 / Юридик маслаҳатлар

Муассис ҳақли…

 

ХК устав фонди 10 000 000 сўмни ташкил қилади. Бир йил мобайнида муассоси уни валюта билан тўлдирди. Тўлиқ шакллантирилганидан кейин йил охирида қайта рўйхатдан ўтказишни режалаштирган эдик. Муассис устав фондини тўлдиришни давом эттирмасликка ва киритилган ҳиссани камайтиришга қарор қилди.

ХК муассиси ХК устави қайта рўйхатдан ўтказилмасдан устав фондини тўлдириш учун киритилган пул маблағларининг қисмини олишга ҳақлими?

 

– Ҳа, ХК муассиси пул маблағларининг ХК устави қайта рўйхатдан ўтказилмасдан устав фондини тўлдириш учун киритилган қисмини қайтариб олишга ҳақли бўлади.

ХК устав фонди мулкдор томонидан аниқланади. УФнинг оширилиши ва камайтирилиши мулкдорнинг қарорига асосан ХК уставига ўзгартиришлар киритиш орқали амалга оширилади («Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 12, 13-м.).

Таъсис ҳужжатларидаги ўзгартишлар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга эга бўлади (ФК 43-м. 6-қ.).

Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда, ХК муассиси (мулкдори) УФни қанча миқдорга оширишни ўзи ҳал этиши ва тегишинча, ХК устави қайта рўйхатдан ўтказилгунига қадар ҳисса сифатида ортиқча киритилган пул маблағларини қайтариб олиши мумкин. Бунинг учун ХК мулкдори қуйидаги қарорларни расмийлаштириши лозим:

• УФ ошириладиган янги миқдор тўғрисидаги;

• киритилган маблағларнинг бир қисмини қайтариш тўғрисидаги;

• УФ миқдори оширилиши муносабати билан янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш тўғрисидаги.

Прочитано: 1015 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика