Norma.uz

Асос мавжуд бўлса

 

Мени хабардор қилмасдан пенсия тўловим миқдорини ўзгартиришлари мумкинми? 

 

– Аввало шуни ёддан чиқармаслик керакки, ушланмалар ҳақида пенсионерни ўз вақтида хабардор қилиш лозим.

Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирмалар суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳал қилув қарорлари ва қарорлар асосида қилиниши мумкин. Шунингдек туман (шаҳар) Пенсия жамғармаси бўлимининг қарорига биноан ушланмалар ҳисобланади.

Пенсионерга унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда ушланмалар қилиниши мумкин. Пенсиядан кўрсатиб ўтилганидан ташқари бошқа ҳеч қандай чегирмалар қилиш мумкин эмас. Пенсиядан ушланмалар миқдори пенсионерга тўланиши лозим бўлган пенсия миқдоридан ҳисоблаб чиқарилади. Ойлик ушланмалар суммаси пенсиянинг 50%идан ортиқ бўлмаслиги лозим («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 65-м.; Йўриқнома, АВ рўйхат рақами 2835, 26.10.2016 й.).

Шунингдек қуйидаги ҳолатлар тайинланган пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади:

а) пенсионер томонидан пенсия ҳужжатлар йиғмажилдида мавжуд бўлмаган ва пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши (иш стажи ва пенсия тайинлангунга қадар иш ҳақи тўғрисида);

б) ногиронлик гуруҳининг ўзгариши;

в) боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзолари сонининг ўзгариши;

г) устама ҳақ олиш ҳуқуқининг пайдо бўлиши;

д) пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг ўзгариши;

е) даромадларнинг индексация қилиниши (252-сон Низомнинг 142-б.).

Прочитано: 270 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика