Norma.uz

Ўзини ўзи банд қилганда

 

Ўзини ўзи банд қилишни расмийлаштирмоқчиман.

Буни қандай тўғри амалга ошириш мумкин? Стажимни йўқотмаслик учун қандай солиқни тўлашим лозим? 

 

– Сиз махсус мобиль илова ёхуд my.soliq.uz электрон хизматларидан фойдаланган ҳолда солиқ органларида рўйхатдан ўтишингиз лозим. Рўйхатдан ўтганингиздан сўнг сизга матрицали штрих код (QR-код) берилади (8.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сон қарор 3-б.).

Меҳнат стажи ва иш ҳақи ҳисобланиши учун сиз бир йилда бир марта ихтиёрий тартибда БҲМнинг 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқни тўлашингиз керак бўлади. Ҳозир БҲМ 245 000 сўмга тенг (СК 408-м. 2-қ.; 30.12.2020 йилдаги ПҚ-4938-сон қарор 1-б.).

Ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар БҲМнинг камида 50%и ҳажмида тўлайди. Ушбу сумма тўлиқлигича Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади (8.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сон қарор 3-б.).

Прочитано: 251 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика