Пенсионер маълум вақт озодликдан маҳрум қилиш жойларида бўлган. Бу пайтда пенсия олмаган.
У пенсиясини олиш учун қаерга мурожаат қилиши ва қандай ҳужжатларни тақдим этиши керак?
– У пенсия тўлашни тиклаш учун яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига ариза билан мурожаат этиши, шунингдек шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилиши лозим (252-сон Низомнинг 172-б.).