Norma.uz

Стажга қўшилади, агар…

 

Ишланган вақтдаги касаллик даврлари меҳнат стажига киритиладими? 

 

Йўқ, киритилмайди.

Иш стажига қуйидагилар қўшилади:

• 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса;

• 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, агар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса (Қонуннинг 37-м. 1-қ. «а» б.).

Бунда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида ходимларга нафақа тўланади, ушбу тўлов меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибига киритилмайди (МК 285-м.).

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври (тиббиёт муассасалари томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақалари билан тасдиқланган) иш стажига фақат:

• 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган;

• 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган тақдирда киритилади (252-сон Низомнинг 64-б.).

 

 

 

* * *

Яқинда пенсияга чиқаман. Асосий ишимдан ташқари, 3 йилча ўз ташкилотимда қўшимча ишларни бажардим, бунинг учун иш ҳақи алоҳида тўланган.

Пенсия ҳисоблашда қўшимча тўловлар иш ҳақи деб ҳисобланадими?

 

– Ушбу қўшимча иш ҳақи қонуний бўлса, яъни soliq.uz, my.gov.uz ва Халқ банки тизимларида ҳисобга олинган бўлса, демак ҳисобга олинади.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига, шунингдек иш ҳақининг натурал қисмига:

• 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар;

• 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади (Қонуннинг 32-м. 1-қ.).  

Прочитано: 250 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика