Norma.uz

Бадаллар янги таҳрирда

 

soliq.uz ва my.gov.uz сайтларида иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома сўралганда 2020 йилдаги пенсия ҳисобланмалари мавжуд эмас. Аслида шундай бўлиши керакми ёки бу тизимдаги узилишларми? 

 

– Саволда қандай пенсия ҳисобланмалари – Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ёки жамғариб бориладиган пенсияга мажбурий бадаллар ҳақида айтилганми – бу аниқ келтирилмаган.

2020 йил 1 январдан бошлаб Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бекор қилинган. Унинг ўрнига ижтимоий солиқ жорий этилган (29.06.2018 йилдаги ПФ-5468-сон Фармоннинг 2-б. «а» кичик б.). Тегишинча, иш ҳақидан Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари кўринишидаги ажратмалар мавжуд эмас, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар сўралганда ушбу графада ажратмалар акс эттирилмайди.

Прочитано: 248 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика