Norma.uz

Бошқа шартларда қайта ҳисоблаш

 

Турмуш ўртоғим ёшга доир пенсия чиққанида унга муддатсиз II гуруҳ ногиронлиги берилди. Пенсия жамғармаси бўлимида ногиронлик бўйича пенсия ҳозир олаётган пенсиясидан кам бўлади деб айтишибди.

Шундай бўлиши мумкинми? 

 

Пенсия жамғармаси ходимларининг ҳаракати қонуний.

Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига (мазкур ҳолатда ёшга доир пенсиядан ногиронлик бўйича пенсияга) ўтказишда тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатилади ва қонун ҳужжатлари билан қўйиладиган талабларга мувофиқ бошқа турдаги пенсия тайинланади (252-сон Низомнинг 133-б.). Яъни пенсия сизнинг турмуш ўртоғингизга пенсия тайинланганидан кейин кучга кирган қонун ҳужжатлари талабларига биноан қайта ҳисобланади.

Масалан, ёшга доир пенсия тузатувчи коэффициентлар, шунингдек исталган кетма-кет 5 йилдаги меҳнат фаолияти қўлланилган ҳолда тайинланган.

Ногиронлик бўйича пенсия олишга ўтказишда пенсия иш ҳақининг индивидуал коэффициентини қўллаган ҳолда қайта ҳисобланади, ўртача ойлик иш ҳақи эса аввал тайинланган ёшга доир пенсияга чиқишдан олдинги сўнгги 10 йиллик иш давридан келиб чиқиб аниқланади.

Ногиронлик бўйича пенсия олишга ўтказишда ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин эга бўлинган иш стажи ва иш ҳақи ҳисобга олинмайди ва пенсияни ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ёшга доир илгари тайинланган пенсиядан олдинги ишнинг охирги 10 йилидан келиб чиққан ҳолда, ногиронлик бўйича пенсия тайинлаш вақтида амалда бўлган қонун ҳужжатларида назарда тутилган пенсияни ҳисоблаш учун иш ҳақи ва иш стажини ҳисоблаш шартлари қўлланган ҳолда аниқланади (252-сон Низомнинг 137-б.).

Ҳар қандай ҳолатда ҳам танлашга тўғри келади: сиз кўпроқ миқдордаги пенсияни, мазкур ҳолатда ёшга доир пенсияни олишингиз мумкин.

Прочитано: 250 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика