Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 32 / Юридик маслаҳатлар

Закалат тўғрисида битим тузилмайди

 

Ташкилот (МЧЖ) аукцион орқали нархи пасайтирилган товарни етказиб беришга АЖ билан шартнома тузди. МЧЖдан АЖ манзилига товар етказиб берилмаган. АЖ нархни пасайтириш учун закалат пулини, Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ рўйхат рақами 3016, 26.05.2018 й.) 11, 34, 41-бандларига мувофиқ гаров ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганлиги учун воситачилик йиғими тарзидаги зарар суммаси бўйича закалат пулини ундириш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилди. Суд томонидан закалат пули тўғрисидаги шартнома унинг суммасидан қатъи назар ёзма шаклда тузилиши кераклиги сабабли ФКнинг 311-моддасига ҳавола қилган ҳолда МЧЖдан АЖ фойдасига нарх пасайтирилганлиги учун закалат пулини ундириш рад қилинди. Бироқ гаров суммаси ва воситачилик йиғимлари тарзидаги зарарлар суммаси бўйича закалат пули қисмида қондирилди.

ЎзРТХБ орқали шартнома тузилганда МЧЖ АЖ билан закалат пули тўғрисидаги қўшимча равишда ёзма шартномани тузиши лозимми?

 

– Йўқ, қўшимча равишда закалат тўғрисида битим ёзма шаклда тузилиши шарт эмас.

Закалат буюртмачининг талабига биноан иштирокчи томонидан тақдим этиладиган таклиф ва мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашдир. Шу боисдан харид қилиш тартиб-таомилларини электрон дўкон ёки аукцион орқали амалга оширишда корпоратив буюртмачи ва иштирокчи томонидан киритилган закалат шартнома мажбурияти бажариладиган вақтга қадар ёки шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилингунга қадар хатлаб қўйилади. Аукционнинг бошланғич нархдан 3 фоиз миқдорида закалат маблағи ўтказилади. Аукцион электрон тизимда қадамма-қадам нарх пасайтирилиши йўли билан ўтказилади. Агар аукцион мобайнида иштирокчи томонидан таклиф қилинган нарх бошланғич нархдан 15% ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи бошланғич нарх ва ўзи томонидан таклиф этилган нархнинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни харид предметининг ҳар бир бирлиги учун олдиндан киритиши шарт. Мазкур ҳолатда қўшимча закалат пули жами закалат пулининг бир қисми ҳисобланади. Шу боисдан қўшимча закалат пули етказиб берувчи томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда буюртмачи (харидор) фойдасига ундирилади. Иштирокчилар томонидан таклифлар таъминланиши лозимлиги тарзидаги харид тартиб-таомилларига бўлган талаб барча иштирокчиларга тааллуқли бўлиб, давлат харидлари шартларида кўрсатилади («Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг 32-м.; Низомнинг 1, 7, 34, 41-б., АВ рўйхат рақами 3016, 26.05.2018 й.).

Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади. Закалат тўғрисидаги шартноманинг ёзма шаклда тузилиши лозимлигига келадиган бўлсак, шунинг таъкидлаш жоизки, агар шартнома тузиш ҳақидаги ёзма таклиф ФКнинг 370-моддаси 4-қисмида назарда тутилган тартибда олинган бўлса, шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади. Яъни офертани олган шахс томонидан унда кўрсатилган шартнома шартлари бажарилишига оид ҳаракатлар амалга оширилиши акцепт ҳисобланади (ФК 312-м., 366-м. 5-қ.). Мазкур ҳолатда савдолар иштирокчиси закалат (қўшимча закалат пули) киритиб, офертага розилик билдиради, яъни битим шартларини акцептлайди ҳамда ушбу хатти-ҳаракатларни ёзма шаклдаги битимга риоя этишини тасдиқлайди.

Прочитано: 819 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика